Ўзбекистонинг Корея Республикасидаги элчихонаси консуллик хизматларини кўрсатишда етакчи ўринларда бўлиб келмоқда.

Хусусан, ФҲДЁни (Фуқаролик ҳолати далолатномаси ёзувлари) қайд этиш ва расмийлаштириш сони бўйича хориждаги элчихоналар ўртасида биринчи ўринда қолмоқда.

Элчихона консуллик бўлими томонидан жорий йилнинг 10 октябр куни ҳам Ўзбекистон фуқаролари ўртасидаги никоҳ расмийлаштирилди.

Мазкур никоҳ элчихонада 2025 йил давомида расмийлаштирилган 100-никоҳ бўлди.