Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тиббиёт ходимларига давлат хизматлари тўлови 2 баравар камаяди
Келаси йилдан тиббиёт ходимлари учун барча турдаги давлат хизматлари тўлови икки бараварга қисқартирилади ва бу мақсадга 100 млрд сўм ажратилади. 2025 йил 1 апрелдан давлат тиббиёт муассасаларида ойликни тўлиқ сақлаган ҳолда 6 кунда 5 кунлик иш ҳафтаси жорий этилади. Жиззах тоғларида тиббиёт ходимлари учун алоҳида дам олиш маскани тақдим этилади.
Йиғилишда тиббиёт ходимларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш бўйича қатор қарорлар эълон қилинди. Президент таъкидлаганидек, тиббиёт ходимининг оиласига ва шахсий ривожланишига кўпроқ вақт ажратиши унинг касбий маҳорати, иш сифат-унумига тўғридан тўғри таъсир қилади.
Шу муносабат билан барча турдаги давлат хизматлари тўлови тиббиёт ходимлари учун 2 бараварга камайтирилади, бу ислоҳотни молиялаштириш учун 100 млрд сўм йўналтирилади.
2025 йил 1 апрелдан давлат тиббиёт муассасаларида иш ҳафтаси 6 кундан 5 кунга ўтказилади, ойлик маош тўлиқ сақланади.
Жиззах тоғларидаги энг соғлом иқлимли ҳудудда тиббиёт ходимлари учун алоҳида дам олиш маскани тақдим этилади.
Президент: «Агар тиббиёт ходими оиласи ва фарзандларига кўпроқ вақт ажратса, ўз устида чуқурроқ ишласа, шахсий ривожланиш ва касбига муҳаббат, энг муҳими, ишдаги сифат ва унум ортади», — деб таъкидлади.
Кутилишича, ушбу чоралар кадрлар барқарорлигини оширади, хизмат сифати ҳамда беморлар билан мулоқот маданиятини янада юқори поғонага кўтаради.
Мавзуга оид
13:54 / 19.09.2025
Ерлардан фойдаланиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш такомиллаштирилади
11:07 / 17.09.2025
Алоқа операторларига "Ягона портал"даги пулли давлат хизматларини кўрсатиш имконияти яратилади
14:50 / 11.09.2025
Айрим фуқароларга давлат хизматларидан навбатсиз фойдаланиш бўйича имтиёз берилади
13:41 / 06.09.2025