Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сомали пойтахтида террорчилик содир этилди, қурбонлар бор
Фото:EPA
Шарқий Африка мамлакати Сомали пойтахти Могадишу шаҳрида амалга оширилган террорчиликда камида 14 киши ҳаётдан кўз юмган, 50дан ортиқ одам яраланган. Иккита автомобилга ўрнатилган бомба портлаши ва қуролланган жиноятчиларнинг Сомали парламенти биноси яқинидаги меҳмонхонага ҳужум қилиши шундай аянчли оқибатларга олиб келган. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар қилмоқда.
Ички хавфсизлик вазири Абдураззоқ Умар Муҳаммаднинг айтишича, "Ал Шабаб" жангариларининг "Даяҳ" меҳмонхонасига ҳужуми оқибатида 10 фуқаро ва 4 нафар жангари ҳалок бўлган, 51 киши яраланган.
Ушбу ҳудуддаги полиция капитани Муҳаммад Мустафнинг сўзларига кўра, "Даяҳ" меҳмонхонаси ҳукумат расмийлари кўп ташриф буюриши билан машҳурдир.
Мавзуга оид
21:51 / 26.12.2025
Исроил дунёда биринчи бўлиб Сомалиленд мустақиллигини тан олди
14:56 / 27.11.2025
Сомалининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси аккредитациядан ўтди
10:16 / 09.08.2025
Ўзбекистон ва Россия махсус хизматлари 9 нафар халқаро террорчилик ташкилоти аъзосини қўлга олди
14:56 / 14.03.2025