AP: Исроил ва АҚШ Судан ва Сомалига Ғазо секторидан фаластинликларни қабул қилиш таклифи билан мурожаат қилди

AP Photo/Jehad Alshrafi
АҚШ ва Исроил Ғазо секторидан фаластинликларни кўчириш масаласида Судан ва Сомали, шунингдек, тан олинмаган Сомалиленд ҳукуматлари билан боғланди, деб ёзади Associated Press АҚШ ва Исроил расмийларига таяниб.
Нашр манбаларига кўра, АҚШ ва Исроилнинг бу борадаги алоҳида алоқалари феврал ойида – АҚШ президенти Доналд Трамп Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу билан биргаликда Ғазодан фаластинликларни кўчириш режасини тақдим этганидан кейин бошланган. Африка давлатлари билан музокараларда етакчи рол Исроилга берилган, бироқ музокаралар қайси босқичда экани ва ким билан олиб борилаётганига аниқлик киритилмаган.
Фаластинликларни қабул қилиш эвазига Исроил ва АҚШ Африка мамлакатларига кўплаб молиявий, дипломатик ва хавфсизлик билан боғлиқ имтиёзлар – қарзлардан кечиш, қурол-яроғ, технология ва дипломатик ёрдам таклиф қилиши мумкин.
Судандаги икки мулозим Трамп маъмурияти ҳарбийлар бошчилигидаги ҳукуматга фаластинликларни қабул қилиш таклифи билан мурожаат қилганини тасдиқлади, бироқ у «дарҳол рад этилгани»ни айтди. Сомали ва Сомалиленд вакиллари ҳеч қандай алоқа ҳақида маълумотга эга эмасликларини билдиришган.
AP учала ҳудуд ҳам қашшоқлиги ва баъзи ҳолларда зўравонлик билан қамраб олингани сабабли, фаластинликларни у ерга кўчириш таклифи Трамп томонидан эълон қилинган мақсадни шубҳа остига қўйишини қайд этган – у режани амалга ошириш натижасида қочқинлар «жуда бахтли ва жуда хавфсиз» яшашини айтганди.
Феврал ойи бошида Доналд Трамп Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу билан қўшма матбуот анжуманида фаластинликларни Ғазо секторидан бошқа мамлакатларга кўчириш, Ғазода эса «Яқин Шарқ ривераси» қуриш режаси ҳақида гапирганди. Шу билан бирга, у режани амалга оширишда АҚШ ҳарбийлари иштирок этишини истисно қилмаган.
Феврал ойи охирида Трамп сунъий интеллект ёрдамида яратилган роликни эълон қилди, унда Ғазо секторининг пляжлари ва осмонўпар бинолари, жумладан, «Трамп Ғазоси» минораси бўлган замонавий шаҳар сифатидаги қандайдир келажаги кўрсатилган. Видеода Трампнинг ўзи ярим яланғоч аёл билан барда рақсга тушаётгани ва Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу билан пляжда дам олаётгани тасвирланган. Лавҳада, шуниндек, Трампнинг шу кунлардаги ҳамфикри, миллиардер, АҚШ Ҳукумат самарадорлиги департаменти (DOGE) раҳбари Илон Маскни бир неча марта кўриш мумкин. У баъзи саҳналарда овқатланаётгани, яна баъзиларида пул сочиб, кўнгилхушлик қилаётгани акс этади.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Жавоб ракеталарни отган Эрон ва Исроилга ёрдам бераётган АҚШ – кун дайжести
Жаҳон | 14:14
-
Тошкентда икки йигит ногиронлиги бор танишининг пулини олиб қочди
Ўзбекистон | 14:12
-
ЕИдаги СТГ терминалларига россиялик мижозларга хизмат кўрсатиш тақиқланади
Жаҳон | 14:11
-
🔴 LIVE: Исроил - Эрон зиддияти: томонлар очиқ уруш бошлади
Жаҳон | 14:01
Мавзуга оид

11:21
ЖССТ Судандаги болалар учун очарчилик таҳдиди ҳақида огоҳлантирди

23:21 / 13.06.2025
Ўзбекистон Ғазода урушни тўхтатиш ҳақидаги БМТ резолюциясига қўшилди

21:55 / 13.06.2025
Трамп: Эронда энди ядровий дастур қолгани аниқ эмас

16:47 / 13.06.2025