Магнитогорскда мигрант ФВВ ходимлари етиб келгунига қадар 8 кишини қутқарган
Алан Абдуллаев Магнитогорскдаги қурилишда ишлайди, спорт билан шуғулланади. 31 декабрь куни эрта тонгда у намоз ўқишга тайёргарлик кўраётганди. Ўшанда, маҳаллий вақт билан соат 06:00лар атрофида турар жойда портлаш содир бўлди. Йигит ўзини йўқотиб қўймади ва ФВВ ходимлари келишидан олдин саккиз кишига вайроналар остидан чиқишга ёрдам берди, деб хабар қилмоқда Life.
Йигит дарҳол кийимларини ўзгартириб, кўчага югуриб чиққан. У одамларни вайроналар остидан чиқариб олишни бошлаб, ёнаётган ва қулаши мумкин бўлган квартиралардан кишиларни чиқарган. Шу тариқа у саккиз кишининг ҳаётини сақлаб қолди. Алан ҳали ҳам ҳар куни фожиа жойига кўнгилли сифатида бориб, қутқарувчиларга ёрдам бермоқда.
«Намоз ўқишга тайёргарлик кўраётгандим. Портлашни эшитдим. Кийимимни дарҳол ўзгартирдим. У ерда одамлар турганди - ҳеч ким яқинлашмади. Мен у ердан болали аёлни чиқариб олдим, сўнг яна кимнидир. Кейин тепага кўтарилдим. Тахминан 20-25 дақиқадан сўнг ФВВ ходимлари етиб келди. У ерда бир кишини кутиб турдим, исми - Женя. Женя билан ёнғин бўлаётган жойга чиқдик. Кекса ёшли аёл тирик экан, уни ҳам олиб чиқдик. Улар келишганида, мен вайроналар остида одамлар бўлиши мумкин бўлган жойни кўрсатдим», - дейди йигит.
«Саккиз кишига ёрдам бердик: икки инсонни ФВВ ходимларининг ёрдамисиз чиқариб олдик, болали аёл ва аёл ёнидаги киши, яна уч киши», - дея қўшимча қилади Алан.
«Мен одамларни топганимда, у ерда ёнғин юзага келганди. Мен ўта олмадим. Менга ўт ўчиргич беришди. Ўчириб, ичкарига кирдим, кимнидир тирик ҳолда топдим. Шундан кейин кириб-чиқишни бошладим. Бу бироз қўрқинчли эди, лекин мен ёрдам беришга ҳаракат қилдим», - дея хулоса қилган А.Абдуллаев.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Магнитогорскда уй қисман қулаши оқибатида ҳалок бўлган барча 39 кишининг шахси аниқлангани хабар берилганди.
Мавзуга оид
08:34 / 10.04.2023
Ўрта Ер денгизида мигрантлар яна оммавий равишда чўкмоқда
11:22 / 18.03.2023
“Орзулар мамлакати”. Америкада ким қанча маош олади?
17:07 / 14.03.2023
Россияда мигрантлар учун патент муддати 3 йилгача узайтирилиши мумкин
13:11 / 11.03.2023