Қорақалпоғистондаги 17 нафар ҳоким қайси турдаги вакцинани олишган?
Қорақалпоғистон Республикасининг шаҳар ва туманларида 17 нафар ҳоким фаолият олиб боради. Хўш, Қорақалпоғистонда ҳокимлар вакцина олганми? Kun.uz мухбири мана шу раҳбарларнинг коронавирусга қарши эмлангани юзасидан суриштирув олиб борди.
Aмударё тумани. Туман ҳокими Султонбой Йўлдашев 10 июль санасида ZF-UZ-VAC-2001 вакцинасининг биринчи дозасини қабул қилган. Шу куни ҳокимликнинг бошқа ходимлари ҳам эмланган. Kun.uz мухбирига маълум бўлишича, ҳозирда Султонбой Йўлдашев ZF-UZ-VAC-2001 вакцинасининг иккинчи дозасини ҳам қабул қилган.
Беруний тумани. Туман ҳокими Атабек Сапарбаев ҳам 17 июль куни эмланган. Ҳоким Хитой-ўзбек ZF-UZ-VAC-2001 вакцинасининг биринчи дозасини қабул қилган. Қўшимча қилинишича, июль ойида ҳокимлик ходимлари ҳам тўлиқ эмланган.
Тўрткўл тумани. Туман ҳокими Рустам Шамуратов тўлиқ эмланган. Ҳокимликнинг Kun.uz’га маълум қилишича, июнь-июль ойлари давомида ҳоким «Спутник V» вакцинаси билан тўлиқ эмланган.
Шуманай тумани. Туман ҳокими Баҳадир Янгибаев ҳозирги кунда аллергияга қарши даволанаётгани сабабли вакцина қабул қилмаган. Даволаниш тугагандан сўнг ZF-UZ-VAC-2001 вакцинасини қабул қилиш режалаштирилган.
Чимбой тумани. Туман ҳокими Айбек Тажетдинов тўлиқ эмланган. Ҳоким «Спутник V» вакцинасининг биринчи дозасини 17 июль куни, иккинчи дозани эса 7 август куни қабул қилган.
Кегейли тумани. Туман ҳокими Даўлетбай Утемуратов тўлиқ эмланган. Ҳоким «Спутник V» вакцинасининг биринчи дозасини 10 июнь куни, иккинчи дозани эса 1 июль куни қабул қилган. Шу куни Қорақалпоғистон ССВ томонидан эмлангани ҳақида сертификат берилган.
Мўйноқ тумани. Туман ҳокими Ерполат Еденбаев ярим эмланган. У 9 август куни ZF-UZ-VAC-2001 вакцинасининг биринчи дозасини қабул қилган. Ҳокимликнинг бошқа ходимлари эса 6 июль куни эмланган.
Қўнғирот тумани. Туман ҳокими Қаллибек Халмуратов 13 июль санасида «Спутник V» вакцинасининг биринчи дозасини қабул қилган. 3 август санасида эса «Спутник V» вакцинасининг иккинчи дозасини ҳам қабул қилиб, тўлиғи билан эмланган.
Нукус шаҳри. Қорақалпоғистон пойтахти ҳокими Утемурат Панаев ярим эмланган. Ҳоким июль ойида «Спутник V» вакцинасининг биринчи дозасини қабул қилган.
Қонликўл тумани. Туман ҳокими Абу-Бакир Ибрагимов «Спутник V» вакцинаси билан ярим эмланган. У 30 июл куни вакцинанинг биринчи дозасини қабул қилган.
Хўжайли тумани. Туман ҳокими Женгис Ермашев ZF-UZ-VAC-2001 вакцинаси билан тўлиқ эмланган. У июль-август ойларида вакцинанинг иккала дозасини ҳам қабул қилган.
Тахтакўпир тумани. Туман ҳокими Жамбул Адилов «Спутник V» вакцинаси билан тўлиқ эмланган. У июль-август ойларида вакцинанинг иккала дозасини ҳам қабул қилган.
Нукус тумани. Туман ҳокими Омирбай Уснатдинов тўлиқ эмланган. У июль-август ойларида «Спутник V» вакцинасининг иккала дозасини ҳам қабул қилган.
Қараўзак тумани. Туман ҳокими Узакберген Утамбетов 10 июнь санасида «Спутник V» вакцинасининг биринчи дозасини қабул килган. Ҳокимликнинг бошқа ходимлари ҳам эмланган. Ҳоким вакцинанинг иккинчи дозасини 2 июль куни қабул қилиб, тўлиқ эмланган.
Тахиатош тумани. Туман ҳокими Илҳом Маткаримов тўлиқ эмланган. У 10 июль ва 5 август кунлари «Спутник V» вакцинасининг иккала дозасини қабул қилган.
Бўзатов тумани. Туман ҳокими Маҳмуд Кайпанов 10 июль санасида Россиянинг «Спутник V» вакцинаси биринчи дозасини қабул қилган. Жорий йилнинг 7 июль куни ҳокимликнинг бошқа ходимлари ҳам эмланган.
Элликқалъа тумани. Туман ҳокими Сейдамат Авезов тўлиқ эмланган. Ҳоким «Спутник V» вакцинасининг биринчи дозасини 19 июнь куни, иккинчи дозани эса 21 июль куни қабул қилган.
Шуҳрат Саидаҳмадов
Мавзуга оид
16:13
Йигирмага яқин болани 1,5 минг км масофага ташиётган учта Damas ушланди
20:18 / 30.11.2024
Энергетика соҳасидаги сусткашлик учун 14 нафар ҳокимга ҳайфсан берилди
11:31 / 27.11.2024
Қорақалпоғистонда 3 бош Бухоро буғусини ўлдирган шахс 3,3 млрд сўмлик зарар етказди
17:03 / 16.11.2024