Ўзбекистон | 14:43 / 04.10.2025
2796
2 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда "Саҳро садоси" халқаро фестивали бўлиб ўтади

Россиянинг "Караван Инфо" ахборот агентлигида "Қорақалпоғистонда кенг кўламли туризм, маданият ва санъат фестивали бўлиб ўтади" сарлавҳали мақола эълон қилинди.

Фото: Дунё

"4-5 октябр кунлари Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа тумани туризм ва маданий алмашинув марказига айланади. Бу ерда "Саҳро садоси" III халқаро фестивали бўлиб ўтади", – дея маълум қилинган  нашрда.

Ўзбекистон Туризм қўмитаси, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Қорақалпоғистон Туризм бошқармаси ушбу йирик тадбирнинг ташаббускорлари ҳисобланади.

"Фестивалнинг мақсади – минтақанинг тарихий-маданий, зиёрат ва экологик туризмини оммалаштириш, шунингдек, қадимий Хоразм цивилизациясининг ноёб ёдгорликларига, ҳунармандчилик анъаналарига ва гастрономиясига эътиборни жалб қилишдан иборат", – деб ёзилган материалда.

Бундан ташқари, нашрда фестивал дастури ҳақида ўқувчилар эътиборига батафсил маълумотлар тақдим этилган.

"Икки кун давомида университет профессор-ўқитувчилари учун халқаро тренинглар, қадимий Тупроққалъа қўрғони ҳудудида тасвирий санъат танлови, миллий таомлар бўйича мусобақалар ҳамда манзарали Оқчакўл кўли қирғоғида катта концерт ташкил этилади", – деб қайд этилган "Караван-Инфо" ахборот агентлиги мақоласида.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид