Иқтисодиёт | 21:08 / 14.07.2018
285651
4 дақиқада ўқилади

Сергели машина бозорида автомобиль нархлари қай ҳолатда?

KUN.UZ таҳририятига аҳолидан келиб тушган кўплаб мурожаатлар сабаб автомобиль нархлари ўрганиб чиқилди. Мазкур мурожаатларда қуйидаги саволлар ўртага ташланган: автомобиль нархлари вилоят ва Тошкент шаҳрида бир хил ҳолатдами? 2019 йил 1 январдан хориж автомобилларига бож камайтирилар экан, бу ҳозирдан нархларга ўз таъсирини ўтказмоқдами? 2018 йил июнь ойида RAVON автомобиллари Россияда биронта ҳам сотилмади, шу сабабли автомобиллар нархи арзонлашиши ростми? Шу каби саволларга жавоб топиш мақсадида Тошкент шаҳрида жойлашган Сергели автомобиль бозорида  бўлдик.

Ҳаво ҳарорати иссиқлигига қарамай бозорда савдо-сотиқ авжида эди. Дастлаб миллий автомобиллар нархларини ўргандик. Барча русумдаги автомобилларнинг бозор нархларини қайд қилишга ҳаракат қилдик. Автомобиль нархлари АҚШ долларида келтирилган.

2006 йил ишлаб чиқарилган ва 300000 км юрган Matiz’нинг 1-позиция Best автомобили 3700 АҚШ доллари;

2015 йил ишлаб чиқарилган ва 48000 км юрган Matiz’нинг 2-позицияси  4800 АҚШ доллари;

2010 йил ишлаб чиқарилган ва 206000 км юрган Spark’нинг 2-позицияси 5300 АҚШ доллари;

2016 йил ишлаб чиқарилган ва 34000 км юрган Matiz’нинг 3-позицияси 5800 АҚШ доллари;

2014 йил ишлаб чиқарилган ва 3000 км юрган Nexia’нинг 2-позицияси 7800 АҚШ доллари;

2018 йил ишлаб чиқарилган ва 7200 км юрган Spark машинасининг 2-позицияси эгаси томонидан 8800 АҚШ доллари миқдорида баҳоланмоқда.

2012 йил ишлаб чиқарилган ва 283000 км юрган Lacetti’нинг 1-позицияси 8900 АҚШ доллари;

2015 йил ишлаб чиқарилган ва 26000 км юрган Cobalt’нинг 2-позицияси 8800 АҚШ доллари;

2016 йил ишлаб чиқарилган ва 84000 км юрган Lacetti’нинг Gentra 1-позицияси  11000 АҚШ доллари;

2015 йил ишлаб чиқарилган ва 8500 км юрган Nexia-3 нинг 4-позицияси 11500 АҚШ доллари;

2013 йил ишлаб чиқарилган ва 111000 км юрган Lacetti’нинг 3-позицияси 11500 АҚШ доллари;

2017 йил ишлаб чиқарилган ва 29000 км юрган Lacetti машинасининг 3-позицияси  15500 АҚШ доллари;

2013 йил ишлаб чиқарилган ва 50000 км юрган Malibu’нинг 3-позицияси 18500 АҚШ доллари;

2015 йил ишлаб чиқарилган ва 32000 км юрган Captiva’нинг 3-позицияси 22500 АҚШ доллари;

2017 йил ишлаб чиқарилган ва 9000 км юрган Malibu’нинг 2-позицияси 34000 АҚШ доллари миқдорида баҳоланмоқда.

Нархлар билан танишаётган вақтимизда нафақат замонавий автомобиллар, балки антиквариат туркумига кирувчи Волга-21 автомобили диққатимизни тортди. Автомобиль 1969 йил ишлаб чиқарилган ва 70000 км юрган. Ҳозирда 15000 АҚШ доллари миқдорида баҳоланмоқда.

Хорижий автомобиллар ниархлари билан ҳам, табиийки, қизиқиб кўрдик ва қуйидаги нархларнинг гувоҳи бўлдик.

2007 йил ишлаб чиқарилган ва 270000 км юрган Volswagen Possat 12000 АҚШ доллари;

1992 йил ишлаб чиқарилган ва 300000 км юрган Mercedes 600 S позицияси 13000 АҚШ доллари;

2016 йил ишлаб чиқарилган ва 30000 км юрган Toyota Corolla  32000 АҚШ доллари миқдорида баҳоланмоқда.

2009 йил ишлаб чиқарилган ва 65000 км юрган BMW X6’нинг America позицияси  48000 АҚШ доллари;

Ҳозирги кунда автомобиллар нархлари 8 июль куни бўйича бозор ҳолати шундай кўринишда.

Мавзуга оид