Иқтисодиёт | 14:25 / 21.04.2022
35267
2 дақиқада ўқилади

«Бу бизга ҳам таъсир қилмай қолмайди» — Шавкат Мирзиёев дунё бозоридаги вазият ҳақида

Кўкдала тумани фаоллари билан учрашув чоғида президент дунё бозоридаги таҳликали вазият ва унинг Ўзбекистонга таъсирига тўхталди.

«Бугунги кунда дунёдаги вазият жуда жиддий, буни билган билади. Нефть маҳсулотлари 50 фоизгача, айрим озиқ-овқат турлари, масалан, ўсимлик ёғлари 70 фоизгача ошиб кетди.

Бу албатта бизга ҳам таъсир қилмай қолмайди. Мана бир мисол — шакар заводларимиз ишлаши учун хомашёни Бразилиядан келтирар эдик. Афсуски, ҳозирги айрим сиёсий вазиятлар туфайли йўллар ёпилиб қолиб, ишлар тўхтади. Шунинг учун нарх ошиши ва инфляциянинг халқимиз ҳаётига салбий таъсирининг олдини олиш мақсадида, биз янада кўпроқ ҳаракат қилишимиз, тинмай ишлашимиз керак. Токи бир кун вақтимиз бор экан, битта дарахт экишга, битта ҳосил олиб халқимизга етказишга ҳаракат қилишимиз керак. 

Йўллар ёпилганига қарамай, Афғонистон, Покистон йўналишидаги ишларимизни давом эттирамиз. Бош мақсадимиз халқимиз тараққиёти», дея президентнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Мавзуга оид