“Ўзбекнефтгаз” шохобчаларида бензин нархи туширилади
13 декабр, сешанбадан бошлаб “Ўзбекнефтгаз” шохобчаларида Аи-80 бензини нархи 6800 сўмдан 5700 сўмга туширилади. Бу маълумотни компания Kun.uz'га тасдиқлади.
Нарх пасайиши ҳозирги энергетика инқирози шароитида Аи-80 бензини импорти ва реализацияси акциз солиғидан озод қилингани билан боғлиқ.
Kun.uz'нинг энергетика тизимидаги манбасига кўра, бу борада президентнинг тегишли қарори қабул қилинган. Унда акциз солиғи бўйича вақтинчалик тартиб 2022 йил 10 декабрдан 2023 йил 1 мартгача давом этиши белгиланган.
Бундан ташқари, нефть ва газ конденсати ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар қазиб олувчи ташкилотлар томонидан ишлаб чиқарувчиларга фақат биржа орқали сотилишига оид тартиб бекор қилинди.
Қарорга асосан, 2023 йил 1 апрелгача Нефтгазинспекция ва Электр энергетикада назорат инспекцияси томонидан, истисно тариқасида, Бизнес-омбудсман билан келишмасдан тадбиркорлик субъектларини энергия ресурсларидан ноқонуний ва самарасиз фойдаланиш ҳолатлари бўйича текширишга рухсат берилди (уларнинг молиявий-иқтисодий фаолиятига аралашмаган ҳолда).
Бу инспекциялар текширувлар натижалари бўйича мансабдорларни жазолаш ва уларнинг фаолиятига ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан тегишли органларга тақдимномалар киритиб боради.
Мавзуга оид
15:18 / 20.11.2024
Ёқилғи қуйиш ва газ тўлдириш шохобчалари бўйича мобил илова ишга туширилди
15:10 / 13.11.2024
Биржага чиқарилаётган АИ-80 бензинининг бошланғич нархига нисбатан чеклов ўрнатилди
17:26 / 06.11.2024
Пропан 5 ойда қарийб 2 баробарга, АИ-80 бензини эса йиллик нисбатда 26 фоизга қимматлашди
07:30 / 04.11.2024