Иқтисодиёт | 15:24 / 14.09.2021
19938
2 дақиқада ўқилади

Биржада пахта ёғи, цемент ва суюлтирилган газ нархи пасайди

Ўтган ҳафтадаги биржа савдоларида пахта ёғи – 6,5 фоиз, цемент – 1,6 фоиз, суюлтирилган газ нархи эса 2 фоизга пасайган.

Ўтган ҳафта давомида, яъни 6–12 сентябрь кунлари «Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси» АЖнинг барча савдо платформаларида 1 триллион 926,9 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 77,9 фоизга ортиқдир.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали умумий суммаси 9,7 млрд сўмлик 3 минг 570та авторақамлар сотилган.

Пахта ёғи

Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 3 минг 115 тонна пахта ёғи қўйилди ва улардан 1 минг 704 тоннаси, яъни 54,7 фоиз қисми сотилган. Барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 15 минг 218 сўмдан 14 минг 229,8 сўмгача, яъни 6,5 фоизга пасайган.

Цемент

Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 391 минг 793 тонна цемент қўйилди ва улардан 224 минг 877 тоннаси, яъни 57,4 фоизи сотилган. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 44,9 минг тоннани ташкил қилган.

Кўриб чиқилаётган даврда цементнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 516,9 минг сўмдан 508,8 минг сўмгача, яъни 1,6 фоизга пасайган.

Суюлтирилган газ

Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 1 минг 723 тонна суюлтирилган газ қўйилди ва унинг бутун ҳажми, яъни 100 фоиз сотилган. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 104 харидор иштирок этган.

Мазкур даврда суюлтирилган газнинг ўртача кунлик нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 7 минг 233,9 сўмдан 7 минг 89,2 сўмга, яъни 2 фоизга тушган.

Мавзуга оид