Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадбиркор Тимур Мусин Тошкентдаги “Палов музейи” ва Caravan ресторанларини сотувга қўйди
Шунингдек, Бўстонлиқдаги Cinara’s мажмуаси ҳам сотилмоқда. Таниқли ресторатор бу қарорини Ўзбекистондаги ишбилармонлик муҳитига ишончи қолмагани билан изоҳлади.
Тимур Мусин / Фото: weproject.media
Тошкентлик таниқли ресторатор, Caravan Group тармоғи асосчиси Тимур Мусин учта бизнесини сотувга қўйди.
Унинг пойтахтдаги Palove Muzeyi ва Caravan номли ресторанлари ҳамда Бўстонлиқдаги Cinara’s мажмуаси сотилаётгани ҳақида OLX'да эълон берилган.
Бу учта актив жами 294 млрд сўм (24,4 млн доллар)га баҳоланган:
- Palove Muzeyi ресторани. Мирзо Улуғбек тумани Катта Дархон кўчаси 55-уй манзилида жойлашган, 5800 квадрат метр майдонга эга 5 қаватли бино (Салар канали бўйида 20 сотих ёндош ер майдонига эга) – 150 млрд сўм.
- Caravan ресторани. Яккасарой тумани Абдулла Қаҳҳор кўчаси 22-уй манзилида жойлашган, 1800 квадрат метр майдонга эга бино (7 сотих ер майдонини эгаллаган) – 45 млрд сўм.
- Cinara’s этнографик мажмуаси. Бўстонлик туманида жойлашган, 80 сотих ер майдонига эга. Нолинчи ва биринчи қаватлардан иборат бино майдони 1400 квадрат метр – 99 млрд сўм.
Иккита ресторан бизнесининг ўзини қоплаш муддати тахминан 7 йил деб кўрсатилган.
Тимур Мусин Kun.uz билан телефон орқали қисқа суҳбатда бу қарорини Cinara’s этнографик мажмуаси билан боғлиқ суд жараёнлари ортидан ишбилармонлик муҳитидан хафсаласи пир бўлгани билан изоҳлади ва бу иш тафсилотлари YouTube'даги каналига жойланган видеода келтириб ўтилганини айтди.
Видеодаги маълумотларга қараганда, тадбиркор Чорвоқ сув омборидан унча узоқ бўлмаган жойдаги сўлим мажмуани лойиҳалаштириш учун таниқли меъморларни, хусусан япониялик мутахассис Козо Иватанини жалб этган ҳолда, у ерда этнографик қишлоқ яратишга киришган. 2014 йилда лойиҳанинг 7 млн доллардан ортиққа баҳоланган, 2 гектар майдонни эгаллаган биринчи босқичи ишга туширилган.

Кейинги босқичларда Cinara’s мажмуаси аквапарк, иккита меҳмонхона, қайиқлар тўхташ жойи ва бошқа хизмат кўрсатиш объектларини ҳам ўз ичига олиши кўзда тутилган эди. Аммо ажратилган ер майдонларининг олиб қўйилиши ва низоли компенсация каби муаммолар сабаб, тадбиркор бир неча йилдан бери иқтисодий ва маъмурий судларда ҳокимият идоралари билан судлашмоқда.
Мавзуга оид
14:12 / 22.04.2026
Умумий овқатланиш тармоқлари пешлавҳалар олиб ташланаётгани бўйича мурожаат билан чиқди
20:15 / 17.04.2026
Ўзбекистонда қурилаётган пулли йўллар. Нарх нимага қараб белгиланади?
22:20 / 16.04.2026
Тошкент шаҳрининг 12 та тумани маълум бир саноат ёки хизмат кўрсатиш тармоғига ихтисослаштирилади
19:00 / 16.04.2026