Ўзбекистон | 12:56 / 17.04.2024
6979
1 дақиқада ўқилади

Россияда қаровсиз қолган 17 нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилди

Ўзбекистонга қайтарилган барча вояга етмаган болалар яқин қариндошларига ёки мамлакатдаги махсус болалар муассасаларига васийлик қилиш учун топширилади.

Фото: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

Мамлакат элчихонаси Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари вакиллари билан биргаликда Россия ҳудудида қонуний вакиллари (ота-оналари) бўлмаган 17 нафар вояга етмаган болаларни ватанга қайтарди.

"Дунё" хабарига кўра, элчихона томонидан болаларга ватанга қайтиш учун бепул сертификатлар берилди.

Ўзбекистонга қайтарилган барча вояга етмаган болалар яқин қариндошларига ёки мамлакатдаги махсус болалар муассасаларига васийлик қилиш учун топширилади.

Мавзуга оид