Ўзбекистон | 20:50 / 17.10.2025
4061
2 дақиқада ўқилади

Саида Мирзиёева «Инсоний биродарлик» мукофоти ҳакамлар ҳайъати учрашувида иштирок этди

Ушбу мукофот билан инсонлар ўртасидаги биродарликни мустаҳкамлаш, бағрикенглик, тинчлик, инсонпарварлик ва маданиятлараро мулоқотни тарғиб қилишда алоҳида хизмат кўрсатган шахслар ва ташкилотлар тақдирланади.

Фото: Telegram/Saida Mirziyoyeva

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева «Инсоний биродарлик» мукофоти ҳакамлар ҳайъати аъзоларининг илк учрашувида қатнашди.

«Дунё бўйлаб одамлар ўртасида ўзаро тушуниш, ҳамжиҳатлик ва ҳурмат туйғусини мустаҳкамлашга ундовчи ушбу муҳим ташаббусда иштирок этиш мен учун катта шараф. Ҳакамлар ҳайъати ўз саъй-ҳаракатлари билан янада адолатли ва меҳр-шафқатли дунё сари йўл очаётган инсонларни эътироф этиш мақсадида бирлашмоқда. Ишончим комилки, олдинда бизни муҳим ва илҳомбахш йўл кутмоқда», деб ёзди Мирзиёева.

Шайх Зайд номидаги «Инсоний биродарлик» халқаро мукофоти 2019 йилда БАА асосчиси Шайх Зайд бин Султон Ол Наҳаён шарафига таъсис этилган. Мукофот ҳар йили 4 феврал - Халқаро инсон биродарлиги кунида топширилади. Лауреатларга 1 млн АҚШ доллари миқдорида пул мукофоти берилади.

Ушбу мукофот билан инсонлар ўртасидаги биродарликни мустаҳкамлаш, бағрикенглик, тинчлик, инсонпарварлик ва маданиятлараро мулоқотни тарғиб қилишда алоҳида хизмат кўрсатган шахслар ва ташкилотлар тақдирланади.

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид