Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева Walt Disney компанияси вице-президенти билан учрашди
Ҳайма Вашингтон билан Ўзбекистонда Марказий Осиёдаги Disney ваколатхонасини очиш ва контенти тўлиқ ўзбек тилидаги телеканал ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.
Фото: Telegram/Saida Mirziyoyeva
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева The Walt Disney Company вице-президенти, «Эмми» мукофотининг 7 карра соҳиби Ҳайма Вашингтон билан учрашди.

«Мақсадимиз — Ўзбекистон пойтахтини болалар контенти ишлаб чиқариш бўйича минтақавий марказга айлантириш. Голливуд мутахассислари билан ҳамкорликда аниматорлар, режиссёрлар ва сценарийнависларнинг янги авлодини тайёрламоқчимиз. Жаноб Вашингтон мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга қизиқиш билдирди ҳамда барча ташаббусларимизни қўллаб-қувватлашга тайёр эканини айтди. Шунингдек, Ўзбекистонда Марказий Осиёдаги Disney ваколатхонасини очиш ва контенти тўлиқ ўзбек тилидаги телеканал ташкил этишга қизиқиш билдирдик. Муҳим лойиҳалар қаторида халқаро компаниялар учун имтиёзли шароитлар яратиладиган Cinema Park креатив паркини ташкил этиш, шунингдек, келгусида минтақа туризми учун янги драйверга айланадиган Disneyland тематик боғини барпо этиш ғояси ҳам бор», деб ёзди Саида Мирзиёева.


Мавзуга оид
18:33 / 07.02.2026
Америка – Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг биринчи йиғилиши ўтказилди
09:35 / 06.02.2026
Саида Мирзиёева Қозоғистон Сенати раиси Маулен Ашимбаев билан учрашди
18:41 / 05.02.2026
Саида Мирзиёева «Инсоний биродарлик» мукофоти ғолибларини тақдирлаш маросимида иштирок этди
09:48 / 04.02.2026