Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тунда янада гўзал бўладиган Регистон Kun.uz объективида (Фотогалерея)
Сайтимизда эртадан Регистон ансамблига «Шарқ тароналари» мусиқий танловига тайёргарлик кўриш муносабати билан 17:00 дан кейин кириш мумкин бўлмаслиги ҳақида хабар бердик. Аммо биз сизни Регистон тунда қандай гўзал бўлишидан ҳикоя қилувчи фотосаёҳатга таклиф қиламиз.
Самарқанд шаҳрининг энг гавжум ери доим Регистон бўлган. Қишда ҳам, ёзда ҳам бу ер ўзига яраша гўзал. Айниқса ёз оқшомларида Регистонда қадам қўйгани жой топилмайди. Тун ярмидан оққандан кейин ҳам ўтмишнинг акси бўлиб бу мағрур миноралар олди одамлар билан тўла бўлади.
Сайёҳлар ҳам албатта тунги Самарқандни томоша қилишни Регистондан бошлашади. Сайёҳлар ҳайрат, ҳавас билан Регистонни томоша қилишади. «Шарқ тароналари» олдидан эса майдон айниқса чиройли тусга киради. Чунки турли рангдаги чироқлар ўрин алмашиб, майдонга ўзгача маҳобат бағишлайди.
Қуйида Kun.uz мухбири тунги Регистондан тайёрлаган фотогалереяни эътиборингизга ҳавола қиламиз.



















Мавзуга оид
21:36 / 19.03.2026
2026 йилда дунёдаги энг гўзал жойлар эълон қилинди
11:52 / 22.01.2025
“Пулни саватга қўй ва кетавер” – ИИБ ходимлари Регистонга борган сайёҳдан пул сўради
10:31 / 14.11.2024
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди
18:59 / 15.09.2024