Ўзбекистон | 07:47 / 27.05.2022
3586
2 дақиқада ўқилади

Маданий мерос объектларида 120 дан ортиқ реклама баннерлари ўрнатилгани аниқланди

Прокуратура идоралари томонидан мутасадди идоралар билан биргаликда 5 та қадимий шаҳарда жойлашган 1000 дан ортиқ маданий мерос объектида реклама ва ахборот кўрсаткичлари ўрнатилиши қонунийлиги ўрганилди. 

Фото: Kun.uz

Бош прокуратура хабарига кўра, унда қонунчилик талабларига зид равишда 72 та объектларга 121 та реклама ўрнатилгани аниқланган.

Бухорода 27 та маданий мерос объектида 50 та, Самарқандда 25 та объектда 45 та, Тошкент шаҳрида 18 та объектда 24 та, Хивада 2 та объектда 2 та реклама баннери ўрнатилган. 

Хусусан, Бухоро шаҳрида жойлашган ноёб архитектура ёдгорлиги тоифасига кирувчи XIX асрга оид “Иброҳим Охунд” мадрасасида 6х3 ўлчамдаги “Гўзаллик салони” реклама баннери ўрнатилиб, объектнинг тарихий кўриниши тўлиқ ёпиб қўйилган.

Пойтахтдаги XX асрга оид “Баҳор” ресторани биносида 7х9 ўлчамдаги “Бильярд ва ресторан” реклама баннери ўрнатилиб, бино тарихий кўриниши кўримсиз ҳолатга келтирилган.

Ўрганишлар давомида 53 та объектда ноқонуний ўрнатилган 99 та реклама баннерлари олиб ташланиши таъминланиб, маданий мерос объектлари кўриниши асл ҳолатига қайтарилган. 

19 та объектда ноқонуний ўрнатилган 22 та реклама баннерини олиб ташлаш юзасидан мутасадди шахсларга ёзма кўрсатмалар берилган.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид