Ўзбекистон | 14:04 / 17.11.2022
6859
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистондаги газ қазиб олишнинг 5 фоиздан камроғи Saneg ҳиссасига тўғри келади

Фото: Sanoat Energetika Guruhi

Ўзбекистон Республикасида нефть қазиб олишни кўпайтириш давлат дастури ижрочиси бўлган «Saneg» компанияси мамлакатимизда газ қазиб олиш бўйича белгиланган кўрсаткичларни тўлиқ бажармоқда. Бугунги кунда Ўзбекистонда газ қазиб олишнинг 5 фоиздан камроғи компания ҳиссасига тўғри келади. Хусусий компаниянинг асосий сармоялари нефть соҳасини ривожлантиришга йўналтирилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 декабрдаги 1002-сонли қарорига мувофиқ, 2030 йилга бориб 378 минг тоннадан 1,6 млн тоннагача кўтарилиши керак.

Компания Ўзбекистон иқтисодиёти ва аҳолисини нефть ва газни қайта ишлаш соҳасидаги энг кўп талаб қилинадиган маҳсулотлар – бензин ва дизель ёқилғиси, шунингдек, автомобиллар учун замонавий мойлар, авиаташиш учун керосин ва  мамлакатимиз шаҳарларини иссиқлик билан таъминлаш билан боғлиқ  бошқа  маҳсулотлар билан таъминлашга асосий эътиборни қаратади.

Saneg корпоратив коммуникациялар бўйича директори Игор Гусенковнинг қайд этишича, “Кечаги энергетика вазири ўринбосарининг матбуот анжумани доирасида ўқувчиларда Saneg қандайдир тарзда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини амалга оширишдан қочмоқда ҳамда нефть ва газ бўйича ўз мажбуриятларини бажармаяпти, деган фикр шаклланиши мумкин. Бу ҳақиқатдан жуда йироқ. Компания Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришдан максимал даражада манфаатдор ва уни ўз хомашёсидан юқори сифатли тозаланган маҳсулотлар билан таъминлашга интилади. Компаниянинг Ўзбекистонда газ қазиб чиқаришдаги улуши 5 фоиздан ошмайди. Ўзбекистон Республикасининг ресурс базасини ривожлантиришга Saneg томонидан мустақил ва ташқи инвесторларни жалб этган ҳолда киритилган хусусий инвестициялар эса 500 миллион доллардан ошади. Ушбу маблағларни жалб қилмасдан туриб, мамлакат ресурс базасининг ўсиши ва аҳолини ёқилғи билан таъминлашнинг барча кўрсаткичларига эришиб бўлмайди.

«Sanoat Energetika Guruhi» Матбуот хизмати Ⓣ

Мавзуга оид