Жамият | 17:58 / 05.10.2022
9688
1 дақиқада ўқилади

«Саноат Энергетика гуруҳи» «Ўзбекнефтгаз» ва Энергетика вазирлиги билан яқин ҳамкорликда Ўзбекистон нефть-газ соҳаси ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилмоқда

Фото: Sanoat Energetika Guruhi

SEG компанияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1002-сонли қарорига мувофиқ амалга оширилаётган Ўзбекистонда нефть қазиб олиш самарадорлигини ошириш давлат дастури ижрочиси бўлиб, мамлакатнинг нефть-газ саноати ва ФНҚИЗни модернизация қилиш жараёнига халқаро капитални жалб этмоқда.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ билан яқин ҳамкорликда, шунингдек, Энергетика вазирлиги кўмагида Ўзбекистон конларидан нефть қазиб олиш ҳажмини кўпайтириш дастури ҳамда Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилиш дастурини тизимли равишда амалга оширмоқдамиз. Ушбу саъй-ҳаракатларнинг барчаси Ўзбекистонни ўзининг углеводород хомашёси ва юқори сифатли нефть маҳсулотлари билан таъминлашга қаратилган. Биз ҳам, давлат даражасидаги ҳамкорларимиз ҳам – барчамиз шу мақсад сари интилмоқдамиз”, — деди SEG бош директори Шокир Файзуллаев.

«Sanoat Energetika Guruhi» Матбуот хизмати Ⓣ

Мавзуга оид