Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Баҳодир Жалолов — Олимпиада чемпиони!
Баҳодир Жалолов финалда америкалик боксчини енгиб, Олимпиада чемпиони бўлди ва Ўзбекистон делегациясига яна бир медал тақдим этди.
Фото муаллифи Алмурат Мамадаминов
8 август куни Токио Олимпиадасининг сўнгги кунида Баҳодир Жалолов (+91 кг) олтин медал учун жангда америкалик Ричард Торресга қарши рингга кўтарилди.
Жангнинг биринчи раунди тенг курашлар остида кечди, аммо ҳакамлар бу раундни америкалик боксчига беришди - 2:3.
Иккинчи раундда эса Жалолов рақибга босимни оширди ва бир неча бор хавфли зарбалар йўллаб, рақибни нокдаун ҳолатига туширди, рефери ҳисобни очди, аммо Торрес жангни давом эттиришга тайёрлигини билдирди. Бу сафар ҳакамларнинг барчаси Жалоловнинг устунлигини қайд этишди - 5:0.
Жалолов ҳал қилувчи раундда ҳам фаоллик кўрсатишда давом этиб, кучли зарбалари билан рақибни қийнаб қўйди. Якунда ҳакамлар бир овоздан ўзбекистонлик боксчининг ғалабасини тан олишди ва Жалолов Олимпиаданинг олтин медалини қўлга киритди.
Бу Ўзбекистон бокс жамоасининг Олимпиададаги ягона медали бўлди.
Маълумот учун, ушбу боксчилар 2019 йилги жаҳон чемпионати чоракфиналида ҳам рўбару келган, ўшанда Торрес биринчи раундда кучли зарбани ўтказиб юбориб, ҳушдан кетган, уни рингдан замбилда олиб чиқиб кетишганди.



Жалолов финалгача бўлган йўлда озарбойжонлик Магомед Абдуллаев, ҳиндистонлик Сатиш Кумар ва британиялик Фрейзер Кларкни мағлуб этганди.
Бу Ўзбекистон делегацияси учун Токио Олимпиадасидаги бешинчи медал бўлди. Бунгача таэквондочи Улуғбек Рашидов олтин, дзюдочи Давлат Бобонов бронза, оғир атлетикачи Акбар Жўраев олтин ва эркин курашчи Бекзод Абдураҳмонов бронза медалга эга чиққанди.
Олимпиада якунларига кўра, Ўзбекистон делегацияси 3та олтин ва 2 бронза билан умумий рейтингда 31-ўринни эгаллади.


Мавзуга оид
10:10 / 07.10.2025
Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
16:32 / 13.06.2025
Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби маълум бўлди
08:07 / 06.04.2025
Баҳодир Жалолов украиналик рақибни мағлуб этди
12:39 / 06.02.2025