Жалоловнинг Спилмондга қарши жанги бекор бўлди
Бунга Баҳодир Жалоловнинг лабига ҳуснбузар чиққани сабаб қилиб кўрсатилди.

Бугун, 6 феврал куни Канаданинг Монреал шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади. Унда супероғир вазн тоифасидаги ўзбекистонлик боксчи, икки карра Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов ҳам ринга кўтарилиши режалаштирилганди.
Жанг оқшомида Баҳодир Жалолов франциялик Девид Спилмонтга қарши рингга кўтарилиши керак эди. Аммо жангдан олдин шифокорлар тиббий хулосасига кўра, ўзбекистонлик спортчига лабидан чиққан ҳуснбузар сабаб жанг қилишга рухсат берилмади ва жанг бекор қилинди.
Ўзбекистонлик боксчи шундан кейин инстаграмдаги саҳифаси орқали мухлисларга мурожаат қилди.
«Арзимаган учуқни деб шундай ҳолат бўлди. Тўғрисини айтсам, бу менда ёшлигимдан бор, ҳаво алмашсам, бир давлатдан бошқа давлатга учганимда бу нарса чиқади. Рақибим ҳам, мен ҳам жанг қилишни хоҳладик, лекин бу ерда комиссия рухсат беришмади. Тўғриси, хаёлга келмаган нарсалар бўлди. Бокс тарихимда бундай ҳолат бўлмаган. Олимпиада ўйинларида ҳам менда 2-3 та учуқ чиққан, аммо бу жангим бекор бўлишига сабаб бўлмаганди. Бу ерда эса комиссия бу масалага жиддий қараркан, биз ҳеч нарса қила олмаймиз. Ҳаммаси яхшиликка», - дейди у.
Маълумот учун, Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги фаолияти давомида ҳозирга қадар 14 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонганди. Дэвид Спилмонт эса шу кунга қадар 27 та жанг ўтказиб, 16 ғалаба, 8 мағлубият ва 1 та дуранг қайд этган. Ғалабаларининг 11 тасини нокаут орқали қўлга киритган.

Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Kun.uz Рамазон ҳайити билан барчани муборакбод этади!
Ўзбекистон | 07:01
-
Саида Мирзиёева Туркманистондаги халқаро конференцияда иштирок этди
Ўзбекистон | 00:41
-
Трамп фирибгарлик учун қамалган Nikola Motor асосчисини афв қилди
Жаҳон | 23:56 / 29.03.2025
-
Шавкат Мирзиёев Мьянмадаги ҳалокатли зилзила юзасидан ҳамдардлик билдирди
Жаҳон | 23:38 / 29.03.2025
Мавзуга оид

14:34 / 22.03.2025
Афсонавий боксчи Жорж Формен вафот этди

15:28 / 20.03.2025
Бокс 2028 йилги Олимпия ўйинлари дастурига киритилди

21:28 / 17.03.2025
Бокс 2028 йилда Олимпиада дастурига қайтиши мумкин

17:43 / 10.03.2025