Ўзбекистон | 11:19 / 13.10.2023
11572
2 дақиқада ўқилади

Дам олиш кунлари ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради

Шанба ва якшанба кунлари кечаси ва эрталаб ҳарорат +3...+6 даража илиққача пасаяди, кундузи ҳаво аста-секин илиқлашади ва якшанба куни +17...+20 даражагача исийди.

Фото: Kun.uz

Узоқ муддат давом этган қуруқ ва нисбатан илиқ об-ҳаводан сўнг, 11-12 октябр кунлари Ўзбекистон ҳудудига Қора денгиз ҳудудларидан совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келди.

Барча жойларда ёмғир ёғди, айрим жойларда кучли бўлди, тоғли ҳудудларда қорга айланди. Баъзи жойларда шамол тезлиги кучайиши кузатилди. Ҳаво кескин совуқлашди.

"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун эрталаб деярли барча жойларда ёғингарчилик тўхтади ва кун давомида республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Фарғона водийсида баъзи жойларда ёмғир ёғади, республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

Ёғингарчиликсиз об-ҳаво дам олиш кунлари ҳам сақланиб туради. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Бугун кундузи ҳаво ҳарорати +10...+15 даража илиқ атрофида бўлади. Шанба ва якшанба кунлари кечаси ва эрталаб ҳарорат +3...+6 даража илиққача пасаяди, кундузи ҳаво аста-секин илиқлашади ва якшанба куни кундузи ҳаво +17...+20 даражагача исийди.

Пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, 14-15 октябрда кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат 13 октябрда +10...+12 даража, 14 октябрда кечаси +4...+6 даража, кундузи +14...+16 даража, 15 октябрда кечаси +5...+7 даража, кундузи +17...+19 даража бўлади.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди