Ўзбекистон | 14:48 / 09.01.2026
5506
1 дақиқада ўқилади

Ҳафта охирида ҳарорат кўтарилиши кутилмоқда

Ўзбекистонда дам олиш кунлари қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Шанба-якшанба кунлари ҳарорат +12…+15 даражагача исийди. Баъзи жойларга туман тушиши давом этади.

Фото: Kun.uz

Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда ва ҳаво ҳарорати кўтарилади, дея хабар берди Ўзгидромет.

Жума куни республиканинг катта қисмида кундузи ҳаво +8…+11 даража, шанба ва якшанба кунлари эса +12…+15 даражагача исийди. Кечаси ва эрталаб ҳам ҳарорат кўтарила бошлайди, якшанба кунига бориб ҳарорат 0…+3 даражагача кўтарилади.

Баъзи жойларга туман тушиши давом этади. Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликкача эсади.

Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 38 метр/сония тезликда эсади.

Ҳарорат бугун кундузи +9…+11 даража бўлади. Шанба ва якшанба кунлари ҳарорат аста-секин кечалари +1…+3 даражагача, кундуз кунлари +13…+15 даражагача кўтарилади.

Мавзуга оид