Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ноқулай об-ҳаво сабаб қатор авиарейслар муқобил аэродромларга йўналтирилди
Айрим аэропортларда кузатилган ноқулай об-ҳаво шароити туфайли бир нечта авиарейслар хавфсизлик нуқтаи назаридан муқобил аэродромларга қўндирилди. Жумладан, Самарқанд, Тошкент ва Нукус аэродромлари муқобил манзил сифатида танланган.
Фото: Uzbekistan Airports (архив фото)
Ноқулай об-ҳаво шароити сабаб қуйидаги рейслар муқобил аэродромларга йўналтирилди:
Fly Khiva авиакомпаниясининг Мадина — Қарши йўналишидаги 2U7623 рейси — Самарқанд муқобил аэродромига;
Centrum Air авиакомпаниясининг Жидда — Бухоро йўналишидаги C63316 рейси — Самарқанд муқобил аэродромига;
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Қозон — Фарғона йўналишидаги HY9652 рейси — Тошкент муқобил аэродромига;
Ural Airlines авиакомпаниясининг Москва — Қарши йўналишидаги U62457 рейси — Самарқанд муқобил аэродромига;
FlyOne авиакомпаниясининг Жидда — Фарғона йўналишидаги 7Q2242 рейси — Тошкент муқобил аэродромига йўналтирилди.
Шунингдек, Қарши аэропортидаги об-ҳаво шароити туфайли Uzbekistan Airways’нинг Москва — Қарши йўналишидаги HY9624 рейси экипажи Самарқанд муқобил аэродромига йўл олишга қарор қилган.
Бундан ташқари, Урганч аэропортидаги ноқулай об-ҳаво сабаб Uzbekistan Airways’нинг Тошкент — Урганч йўналишидаги HY51 рейси экипажи Нукус муқобил аэродромига қўнишга қарор қилган.
Авиайўловчилардан рейслар бўйича янгиланган маълумотларни авиакомпаниялар ва аэропортларнинг расмий манбалари орқали текшириб бориш сўралмоқда.
Мавзуга оид
08:25 / 21.03.2026
Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 28 даражагача кўтарилиши мумкин
11:58 / 17.03.2026
Берлин аэропорти 18 март куни иш ташлаш сабабли барча рейсларни бекор қилади
14:24 / 16.03.2026
Наврўзолди об-ҳаво прогнози
01:56 / 16.03.2026