NASA Тошкентдаги чанг бўронини «мисли кўрилмаган» деб атади
NASA сунъий йўлдоши томонидан олинган ва Тошкент устидан қалин чанг кўрпа тасвирланган расм «кун сурати» деб топилди.
Ғайриоддий чанг бўронига шамол тезлиги соатига 55 милягача бўлган антициклоник бўрон сабаб бўлгани айтиб ўтилган.
NASA маълумотларига кўра, чангнинг бир қисми Қозоғистоннинг Туркистон вилояти шимоли-шарқида қуриган яйловлар ва ўтлоқлардан учиб келган.
«Ўзгидромет» ҳаводаги ифлосланиш даражаси ҳар куб метр учун 18 минг микрограммгача ошганини маълум қилган. Бу рухсат этилган меъёрдан 30 баробар юқори ҳисобланади.
«Ўзгидромет» томонидан олиб борилаёган кузатишлар давомийлигида (150 йил) бундай ҳолат илгари кузатилмаган.
«Агар ўлчовлар тўғри бўлса, бу ўта ва ўта хавфли ҳавонинг зарарланиш даражасидир. Мен кўрган энг юқори кўрсаткич Техаснинг Эл-Пасо шаҳрида (АҚШнинг энг чангли шаҳрида) қайд этилган бўлиб, ҳар бир кубометр учун тахминан 5 минг микрограм. Демак, Ўзбекистондаги бу даражалар мен Эл-Пасода кўрганимдан тахминан тўрт баробар ёмонроқ», дейди Техас университети олими Томас Гилл.
Маълумот учун, 4 ноябрь куни Ўзбекистонда кучли шамоллар туфайли мавсумга хос бўлмаган чанг-қумли бўрон ҳодисалари кузатилди ва бу бир неча кун давом этди.