Россия миграция қонунчилигини кучайтирмоқчи. Бу жиноятлар сони кўпайиши билан изоҳланмоқда
Россия Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин миграция қонунчилигини кучайтиришни таклиф қилди. У Россия президентига мактуб йўллаб, Марказий Осиёдан келган муҳожирлар устидан шикоят қилган.
Александр Бастрикиннинг фикрича, россияликлар муҳожирлардан жиддий хавотирда. Бу ҳақда Baza телеграм канали хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, декабрь ойи охирида Тергов қўмитаси раиси президентга муҳожирлар жинояти ҳақида маълумот берувчи мактуб йўллаган. Александр Бастрикин «вазиятни кескинлаштирган» агрессив меҳнат муҳожирлари ҳақида гапирган.
Бастрикиннинг ҳисоб-китобларига кўра, 2021 йилнинг 11 ойи давомида мигрантлар томонидан 33,5 мингта жиноят содир этилган. Улар орасида россиялик бош терговчи Виборгдаги воқеани алоҳида таъкидлади - бунда олти нафар ўзбекистонлик икки полициячини қаттиқ калтаклаган.
Бундан ташқари, Тергов қўмитаси раҳбари Путинга жамиятдаги кайфият ҳақида ёзган – фуқаролар, унинг сўзларига кўра, маиший хизмат кўрсатиш соҳасини «монополияга олган» муҳожирлардан «жиддий хавотирда». Бизнес вакиллари ҳам қуруқ қолмади: Бастрикин президентга улар муҳожирларнинг ҳозирги «деярли қуллик» ҳолатидан манфаатдор эканини айтган.
Тергов қўмитаси раҳбари миграция қонунчилигини кучайтиришни таклиф қилди: масалан, иш берувчиларга мигрантларни уй-жой билан таъминлаш ва транспорт харажатларини тўлаш мажбуриятини юклаш, келган хорижликларни геном бўйича рўйхатга олишни жорий этиш ва йирик шаҳарларда «аҳоли этник-маданий мувозанатини сақлаш» чораларини кўриш, шунингдек, ижтимоий кескинликни камайтириш мақсадида меҳнат муҳожирларини Россия фуқаролари билан алмаштириш.
Мавзуга оид
19:33 / 13.11.2024
Россияда мигрант болаларнинг рус тилини билиш даражаси текширилиши мумкин
21:00 / 12.11.2024
Россияда мигрантлар учун уй-жой ижараси қоидалари кучайтирилади
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
00:11 / 12.11.2024