Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ грин-карта ва фуқаролик аризалари учун текширувни кескин кучайтирди
Янги чора-тадбирлар АҚШга таҳдид солиши мумкин бўлган одамларнинг «мақом олишига йўл қўймаслиги» керак.
Фото: Keith Bedford / Reuters
Президент Трамп маъмурияти мигрантлар устидан назоратни сезиларли даражада кучайтирди. 27 апрелдан бошлаб АҚШ Фуқаролик ва иммиграция хизмати (USCIS) ФТБ маълумотлар базасига киришга кенгайтирилган рухсат олди ва янги кучайтирилган текширувлардан ўтмаган барча аризаларни тасдиқлашни тўхтатди.
Энди агентлик ходимлари ФТБ янгиланган тизимидан судланганлик ва ҳибсга олинганлик тўғрисида тўлиқ маълумот келмагунча ишларни тасдиқлаш ҳуқуқига эга эмас. Бу бармоқ излари топшириладиган деярли барча аризаларга тегишли.
Янги қоидалар кимларга таъсир қилади:
- Грин-карта учун аризалар (иммиграция мақомини ўзгартириш);
- Америка фуқаролигини олиш (натурализация);
- Қариндошлар, куёв ва келинлар билан бирлашиш тўғрисидаги петициялар;
- бошқа виза ва бошпана турлари.
Нима ўзгарди?
Хизмат энди иложи борича тўлиқ жиноий тарихни олиш учун бармоқ изларини автоматик равишда ФТБ га юборади. Агар текширув якунланмаган бўлса, иш бўйича қарор қабул қилиш кечиктирилади. Бу миллий хавфсизликни кучайтириш бўйича катта дастурнинг бир қисмидир.
Қуйидагилар жорий қилинмоқда:
- ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар ва молиявий ҳолатни янада синчковлик билан текшириш;
- такрорий суҳбат;
- яшаш жойи бўйича текширишлар;
- юқори хавф остидаги мамлакатлардан келган аризачиларга алоҳида эътибор қаратиш.
USCIS аввалги текширувлар етарлича қатъий эмаслигини маълум қилди. Янги чора-тадбирлар АҚШга таҳдид солиши мумкин бўлган одамларнинг «мақом олишига йўл қўймаслиги» керак.
Мавзуга оид
21:30 / 19.05.2026
АҚШ болалар миясига салбий таъсир қилувчи машҳур озиқ-овқат бўёғини тақиқлади
17:20 / 19.05.2026
Советлардан қолган “ёдгорлик” – Кубадаги АЭС нега битмай қолганди?
11:00 / 19.05.2026
Трамп «араб давлатлари илтимоси билан» Эронга янги ҳужумни ортга сурганини айтди
09:41 / 19.05.2026