Ўзбекистон | 19:11 / 08.10.2019
4034
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистондаги Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхати тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхати тасдиқланди.

Рўйхатдан Ўзбекистон ҳудудида жойлашган 2200дан ортиқ археологик, архитектура, монументал санъат ёдгорликлари ва диққатга сазовор жойлар ўрин олди.

Қарорга кўра, Ўзбекистон Маданият вазирлиги Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш учун асосли зарурат пайдо бўлган тақдирда Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда таклиф киритиб боради.

Ҳужжат билан Вазирлар Маҳкамасининг “Тарихий, бадиий ёки ўзга маданий қимматлилиги туфайли гаров ва ипотека қўлланилиши мумкин бўлмаган объектлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига ўзгартиришлар киритилди.

Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон маданият вазири Б. Сайфуллаев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юкланди.

Тайёрлаган:  Дилшод Аскаров

Мавзуга оид