Ўзбекистон | 21:27 / 23.09.2025
3899
1 дақиқада ўқилади

Зироат Мирзиёева Ню-Йоркдаги маданий тадбирларда иштирок этди

Ўзбекистоннинг биринчи хоними Туркия маданий меросига бағишланган кўргазма билан танишди.

Ўзбекистоннинг биринчи хоними Зироат Мирзиёева Ню-Йорк шаҳрига ташриф доирасида Туркия биринчи хоними Эмине Эрдўған таклифига биноан ушбу мамлакат маданий меросига бағишланган кўргазма билан танишди.

Экспозицияда Анадолунинг анъаналари, ҳунармандчилик ва маданиятни замонавий дизайн билан бирлаштирган кўп асрлик мероси тақдим этилди. Кўргазмада миллий матолар, қўлда тўқилган гиламлар, «телкари» ва «казазиё» услубидаги заргарлик буюмлари, кулолчилик намуналари, ёнғоқ дарахтидан ўймакор сандиқлар ва мисдан қўлда ясалган идишлар намойиш этилди.

Кўргазмага ташриф чоғида Зироат Мирзиёева ва Эмине Эрдўған халқлар ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни янада мустаҳкамлаш ҳақида фикр алмашдилар.

Тадбирда, шунингдек, БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессияси муносабати билан Ню-Йорк шаҳрида бўлиб турган бошқа мамлакатлар давлат ва ҳукумат раҳбарларининг рафиқалари, хорижий делегацияларнинг юқори мартабали вакиллари иштирок этди.

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид