Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада солиқ идораси ходими 30 минг доллар билан ушланди
Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармасининг тадбиркорликни қўллаб қувватлаш – хизмат кўрсатиш бўлими катта инспектори қўлга олинди.
У ўз укасига 2023 йилда Фарғона тумани ҳудудидан электрон аукцион орқали 30 йил муддатга ижара асосида берилган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 48 сотих ер майдонини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 30 000 АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида солиқ идораси ходими ушбу пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
19:42 / 21.12.2025
Фарғонада жамоат тартибини бузган аёллар маъмурий жавобгарликка тортилди
11:00 / 11.12.2025
Инсон органлари савдоси билан шуғулланган уюшган жиноий гуруҳга ҳукм ўқилди
08:22 / 05.12.2025
Фарғона ва Наманганда ер учун пора олган ҳоким ёрдамчилари ушланди
14:10 / 02.12.2025