Ўзбекистонда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш 2021 йилгача тўхтатилди
Президент Шавкат Мирзиёев «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади.
Фармонга асосан, қонунчиликни тизимлаштириш ва ортиқча ҳуқуқий тартибга солишни камайтириш мақсадида 2020 йил 1 июлдан 2021 йил 1 январгача идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш тўхтатилади.
Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги, шунингдек, унификация қилишни назарда тутувчи идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш бундан мустасно.
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, қабул қилиш, ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш 2020 йил 1 июлдан бошлаб синов тариқасида, 2020 йил 1 октябрдан бошлаб эса тўлиқ Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими орқали амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йили тасдиқланган Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясида идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни босқичма-босқич камайтириш ва турли идораларнинг норма ижодкорлиги ваколатларини чеклаш белгиланган эди.
Мавзуга оид
21:06 / 06.01.2025
300 дан ортиқ ёшларга халқаро имтиҳонларни топшириш харажати вақтида қайтариб берилмади
14:24 / 09.12.2024
Ўзбекистонда рақамли далиллардан фойдаланиш тартиби қонунчилик билан тасдиқланди
18:54 / 25.10.2024
Ўзбекистонда сотилган энг қиммат ва антиквар автомобил ҳақида маълумот берилди
07:50 / 25.09.2024