Икки ойда 3,1 млрд сўмлик давлат харидлари қонунчиликка зид тарзда ўтказилишининг олди олинди
Ўзбекистонда сўнгги икки ойда 3,1 млрд сўмлик давлат харидлари қонунчиликка зид тарзда ўтказилишининг олди олинди, деб хабар қилди Коррупцияга қарши курашиш агентлиги.
Агентлик томонидан август-сентябр ойларида давлат буюртмачилари томонидан жами 3,1 млрд сўмлик 11 та давлат харидида қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилгани аниқланди.
Жумладан, қуйидаги давлат харидларида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган:
- Нарпай туман Тиббиёт бирлашмасининг 673 млн сўмлик;
- Шуманай тумани йўллардан фойдаланиш давлат муассасасининг 343 млн сўмлик;
- Каттақўргон туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 215 млн сўмлик;
- Олтинсой тумани ҳокимлигининг 193 млн сўмлик;
- Қумқўрғон тумани 2-сон касб-ҳунар мактабининг 115 млн сўмлик;
- Бухоро давлат педагогика институти ҳузуридаги академик лицейининг 56 млн сўмлик давлат харидлари.
“Қамчиқавтойўл ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш корхонаси” давлат муассасаси буюртмачилигида ўтказилган 1,5 млрд сўмлик давлат харидида ўзаро аффилланган шахслар иштирок этишига йўл қўйилган.
Агентликнинг тақдимномаларига асосан харид комиссиясининг ғолибни аниқлаш ҳақидаги баённомалари бекор қилиниб, мазкур давлат харидларининг қонунга хилоф равишда ўтказилишининг олди олинди.
Ўрганиш ва таҳлиллар жараёнида тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитой атом энергетикаси соҳасида дунёда етакчига айланди
Жаҳон | 00:46
-
Ўзбекистон фуқароларининг БААга кириши тақиқлангани ҳақидаги хабарлар асоссиз — ТИВ вакили
Жаҳон | 00:31
-
Дубай туристлар учун янги талабларни эълон қилди
Жаҳон | 00:19
-
«Ливерпул» «Тоттенҳем»ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, АПЛ чемпионлигини қўлга киритди
Спорт | 23:12 / 27.04.2025
Мавзуга оид

14:12 / 19.04.2025
Оммавий тадбирлар тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилади

14:42 / 05.03.2025
Реклама қонунчилигини бузган 30 дан ортиқ корхона жаримага тортилди

09:43 / 08.01.2025
Ўзбекистон ноябрда олтиннинг дунёдаги иккинчи йирик харидорига айланди

14:24 / 09.12.2024