Унда Ўзбекистон президенти томонидан "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига рақамли далиллар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" қонун имзолангани маълум қилинган. Ҳужжат билан Жиноят-процессуал кодексига, Фуқаролик-процессуал кодексига, Иқтисодий процессуал кодексга, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексга рақамли далиллар тушунчаси, рақамли далилларни тўплаш, тақдим этиш, мустаҳкамлаш, кўздан кечириш, текшириш ва баҳолаш, уларни сақлаш, қайтариш ҳамда йўқ қилиш тартибини белгиловчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Мақолада мазкур қонун 2022 йилда ишлаб чиқила бошлангани ва бир неча маротаба кўриб чиқилгандан сўнг, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан учинчи ўқишда қабул қилингани, шундан сўнг Сенатда маъқуллангани таъкидланган.

"Ушбу қонун Ўзбекистонда ҳуқуқий тизимни кучайтиради ва мамлакатнинг халқаро рейтингдаги ўрнини янги поғонага олиб чиқади", – деб ёзилган.