Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шароф Рашидов тумани собиқ ҳокими Маҳмуд Холбўтаев бешта модда билан айбланмоқда — Олий суд
У қамоқдан озод қилингани ҳақида интернетда тарқалган хабарлар рад этилди. Айни пайтда Холбўтаев тергов ҳибсхонасида сақланмоқда. Ҳоким июл ойида 10 минг доллар пора олаётганда ушланган эди.
Фото: Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги
Ижтимоий тармоқларда Шароф Рашидов тумани собиқ ҳокими Маҳмуд Холбўтаев озод этилгани ҳақидаги хабар тарқалди. Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов буни рад этди.
Маълум қилинишича, Маҳмуд Холбўтаев Жиноят кодексининг 167- (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 205- (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 206- (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш), 209- (мансаб сохтакорлиги), 210- (пора олиш) ва 229-4-моддаларида (ер бериш тартибини бузиш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда. ЖИБ Жиззах шаҳар судининг жорий йил 10 июлдаги ажрими билан собиқ ҳокимга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Айни пайтда у тергов ҳибсхонасида сақланмоқда.
Қўшимча қилинишича, Маҳмуд Холбўтаевга оид жиноят иши ЖИБ Арнасой туман судининг иш юритувида. Бугунги кунда ушбу жиноят иши мазмунан кўриб чиқиш учун тайинлаш босқичида экани билдирилган.
Собиқ ҳоким 2025 йил июл ойида 10 минг доллар пора олаётганда ушланганди. У билан бирга ҳокимлик вакили ҳам қўлга олинган.
Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Парсаматович Холбўтаев муқаддам Мирзачўл тумани ҳокими ва Жиззах вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари (2010-2011 ва 2018-2019 йилларда) бўлиб ишлаган, 2019 йил 26 октябридан қўлга олингунга қадар Шароф Рашидов тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётганди.
Мавзуга оид
15:55 / 02.12.2025
Улуғбек Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
15:20 / 02.12.2025
Президент Жиззахда янги тиббиёт кластерининг дастлабки босқичи билан танишди
11:04 / 02.12.2025
Шавкат Мирзиёев “Афросиёб” поездида Жиззах вилоятига йўл олди
21:36 / 25.11.2025