Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда янги валиаҳд шаҳзода эълон қилинди
Японияда император Нарухитонинг укаси, шаҳзода Акисинонинг валиаҳд шаҳзода деб эълон қилиниши маросими бўлиб ўтди.
шаҳзода Акисино
54 ёшли Акисино “Риккоси но рэй” деб аталувчи бир қатор тадбирларнинг биринчисида иштирок этди. Даставвал ушбу маросим 19 апрелда ўтиши ва унда 350дан кўпроқ одам иштирок этиши мўлжалланганди. Бироқ коронавирус пандемияси сабабли маросим кейинроққа кўчирилганди ва иштирокчилар сони 50 нафаргача қисқартирилганди.
15 дақиқача давом этган маросим Япония императори Нарухитонинг сўзлари билан бошланди. “ Шаҳзода Акисинони валиаҳд шаҳзода деб эълон қиламан”, деб айтган император. Маросимда иштирок этган бош вазир Ёсихидэ Суга янги валиаҳд шаҳзодани ҳукумат номидан табриклаган.
“Риккоси но рэй” доирасида иккинчи тадбир куннинг иккинчи ярмида бўлиб ўтади. Унда Акисино император қиличи “Цубокири”ни олади. Ушбу қилич Акисинонинг валиаҳд шаҳзода мақомини тасдиқлайди. Акисинонинг валиаҳд шаҳзода деб эълон қилиниши муносабати билан ўтказиладиган базм эса пандемия сабабли бекор қилинди.
54 ёшли Акисино 2019 йил 1 майда тахтни эгаллаган император Нарухитонинг укаси ҳисобланади. Эндиликда Акисино тахтни эгаллашга навбатда биринчи бўлди. Навбатда иккинчи бўлиб унинг 13 ёшли ўғли Хисахито туради.
Мавзуга оид
22:52 / 22.05.2026
Японияда 70 йиллик хато туфайли аллергик «портлаш» юз берди
11:43 / 17.05.2026
Япония икки ўзбекистонликни депортация қилди
15:48 / 14.05.2026
Ўзбекистонликлар Японияга визани қандай олиши мумкин?
10:04 / 10.05.2026