Олтинсойда фуқаролар ва ички ишлар ходимлари ўртасида жанжал келиб чиқди. Икки ходим тан жароҳати олган
Kun.uz таҳририятига бир гуруҳ фуқаролар ва ўнлаб ички ишлар ходимлари ўртасида юз берган жанжал акс этган видео келиб тушди.
Аниқланишича, видеода акс этган ҳолат жорий йил 14 феврал куни Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманида юз берган.
Вилоят ИИБдан олинган маълумотга кўра, 2020 йил 14 февраль куни соат 16:05ларда Ўзбекистон Республикаси президентининг “Қишлоқ хўжалиги ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сон фармони ҳамда Бош прокуратуранинг топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида Олтинсой туманининг Ҳалқабод маҳалласида жойлашган фермер хўжалигига тегишли ер майдонига фуқаролар М.И., М.Д., Н.Ф., Т.А., М.С. ва С.А. ноқонуний равишда қурган уйларни бузиш вақтида аҳоли ҳокимият ва кадастр вакилларига фаол қаршилик кўрсатилиб, уларнинг қонуний буйруқ талабларига бўйсунмаслик ҳолати юз берган.
Шундан сўнг, вазиятга ички ишлар органлари ходимлари аралашиб, ҳолатни юмшатмоқчи бўлган. Бироқ, вазият таранглашиб, ИИБ ходимлари ва фуқаролар ўртасида уруш-жанжал келиб чиққан.
Уруш-жанжал вақтида фуқаролар томонида тош ва таёқлар билан ходимларга тан жароҳатлари етказилган. Натижада Олтинсой тумани ИИБ ЖТСГ Конвой хизмати гуруҳи сафдор-ходими Ш.Мустафоқулов ва бўлим ҲПБ ИИО таянч пунктлари профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси А.Жабборов турли даражадаги тан жароҳатлари олган. Ш.Мустафоқуловнинг жароҳати жиддий эканлиги сабаб у касалхонага ётқизилган.
Аҳоли вакиллари орасида тан жароҳати олганлар ҳақида маълумотлар берилмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Олтинсой туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Путин Россия Одессага даъво қилмаслиги шартини айтган – «Коммерсант»
Жаҳон | 22:26 / 19.03.2025
Қозоғистонда амалдорлар қамоқхоналарга экскурсияга олиб борилмоқда
Жаҳон | 18:16 / 19.03.2025
Трамп: «Украинага босим ўтказишга мажбур бўлгандик»
Жаҳон | 20:53 / 18.03.2025
Temu Ўзбекистонда юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтди
Ўзбекистон | 20:25 / 18.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳибсга олинган Истанбул мэри барча айбловларни рад этди
Жаҳон | 03:23
-
Абдуқодир Ҳусанов Шавкат Мирзиёевга «Манчестер Сити» формасини совға қилди
Спорт | 00:15
-
Индонезияда ҳаракатга келган вулқон сабаб минглаб одамлар эвакуация қилинди
Жаҳон | 23:25 / 21.03.2025
-
Хитойлик аёл собиқ турмуш ўртоғидан уй ишларини бажариб келгани учун 35 минг доллар ундирди
Жаҳон | 22:49 / 21.03.2025
Мавзуга оид

20:01 / 11.06.2023
Сурхондарёда дарахтларни кесиб, 5 млн сўмга сотганлар табиатга 550 млн сўм зарар келтирди

13:36 / 04.02.2023
Сурхондарёда иккита боғчанинг бозор баҳоси қарийб 1,7 млрд сўм бўлган бинолари ва ерлари ноқонуний бериб юборилди

21:38 / 25.01.2023
Сурхондарё вилоятида яна тўрт туман ҳокими ўзгарди. Кун давомида 10 та тайинлов амалга оширилди

00:05 / 24.01.2023