18:19 / 10.01.2021
11167

Навоий вилояти ҳокими олимпиадага йўлланма олган спортчига 2 хонали уй совға қилди

Сузиш бўйича Ўзбекистон очиқ кубогида 1-ўринни эгаллаб, Токио олимпиадасига йўлланма олган Хуршид Турсунов вилоят ҳокими Қобил Турсунов томонидан 2 хонали уй билан тақдирланди.

Фото: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Хуршид Турсуновга уйнинг калитлари Навоий шаҳридаги «Ёшлар» марказида ўтган тантанали тадбирда топширилди. Бу ҳақда Спорт вазирлиги хабар бермоқда.

Тақдирланган сузувчи 2020 йил якунларига кўра вилоятда «Энг яхши спортчи» номинацияси ғолиби ҳам бўлган.

Тадбирда 2020 йилда юқори натижаларга эришган навоийлик спортчилар, Ёшлар форумида фаол қатнашган иқтидорли ёшлар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар рағбатлантирилган.

Фото: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Ёшлар форуми доирасидаги Ёшлар фестивали Навоийда 2020 йил 18–25 декабрь кунлари бўлиб ўтган.

Маълум қилинишича, форумда 40га яқин лойиҳа ва тадбирлар ташкил этилиб, танлов ва мусобақалар, хусусан Ҳоким кубоги спорт турнири ҳам ташкил этилган.

«Ҳоким кубоги ва фестиваль доирасида ташкил этилган киберспорт, «Шунқорлар» ўйинлари, баскетбол, волейбол, мини-футбол, стол тенниси, бадминтон, шахмат-шашка ҳамда велоспорт мусобақаларида ғолибликни қўлга киритган ёшлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди», – дейилади хабарда.

Фото: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Фото: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Қатор номинацияларда ғолиб деб топилган фаоллар махсус совғалар билан мукофотланган:

  • «Энг яхши мураббий» – Маҳмуд Тоғаев
  • «Энг яхши аёл мураббий» – Фарида Тоғаева
  • «Спорт фидойиси» – Ибодулла Раҳмонов (марҳум)
  • «Энг яхши спорт тарғиботчиси» – Тоҳир Абдураҳмонов
  • «Энг яхши спорт ташкилоти» – Навоий олимпия захиралари коллежи
  • «Аёл спорт фидойиси» – Лариса Ким
  • «Энг яхши жамоа» – Навоий вилояти волейбол жамоаси
  • «Энг яхши спорт ҳомийси» – Навоий кон металлургия комбинати
Фото: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Top