Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Навоий вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Маълум қилинишича, Навоий давлат университетининг мансабдор ходими мазкур таълим муассасасининг ўқув хоналарини таъмирлаб берган масъулияти чекланган жамиятга хизмат ҳақи сифатида тўланиши лозим бўлган 189 млн сўм маблағни МЧЖнинг ҳисоб рақамига ўтказиб бериш эвазига, тамагирлик йўли билан 35 млн сўм олган вақтида ушланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан мансабдор шахсга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.







