Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда ота ва ўғил ис газидан вафот этди
Ҳодиса Кармана туманида содир бўлган. Эр-хотин ва уларнинг икки фарзанди ис газидан заҳарланган. Аёл ва кичик фарзанди шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Ҳозирда уларнинг аҳволи яхши экани айтилмоқда.
Навоий вилоятининг Кармана туманида бир оиланинг 4 аъзоси ис газидан заҳарланди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.
Бахтсиз ҳодиса 18 декабр куни туманнинг Сардоба маҳалласидаги кўп қаватли уйларнинг бирида содир бўлган. Оқибатда 30 ёшли С.Я. ҳамда унинг 4 ёшли ўғли С.А. вафот этган.
Шунингдек, марҳумнинг турмуш ўртоғи ва кичик фарзанди Кармана туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Ҳозирда уларнинг аҳволи яхши экани айтилмоқда.
Кармана тумани ҳокимлиги матбуот хизмати ҳолатни Kun.uz’га тасдиқлади. Маълум қилинишича, бахтсиз ҳодиса сабабларини текшириш юзасидан махсус комиссия тузилган.
Аввалроқ Қорақалпоғистонда уч киши ис газидан вафот этганди.
Мавзуга оид
14:46 / 10.07.2026
Карманада Зарафшон дарёсига чўмилишга борган 3 нафар ўсмир чўкиб кетиб, вафот этди
14:33 / 09.07.2026
Тергов изоляторида вафот этган навоийлик тадбиркор фирибгарлик айблови бўйича оқланди
13:31 / 04.07.2026
Навоийда икки ўсмир чўмилишга бориб вафот этди
17:15 / 30.06.2026