Қирғизистонга ташриф буюрган 5 млн сайёҳдан ярми ўзбекистонликлар экани маълум қилинди

Қирғизистонга жорий йилнинг илк 9 ойида 5 млндан кўпроқ сайёҳ ташриф буюрган. Йил охиригача эса уларнинг сони 5,5 млнгача ошиши кутилмоқда. Бундай маълумотларни Қирғизистон туризм департаменти директори ўринбосари Чубак Оморов бизнесни ривожлантириш ва инвестициялар бўйича кенгаш йиғилишида келтирган.
Оморовнинг айтишича, туризм департаменти мамлакатга келувчи хорижий фуқароларни ҳисоблашда БМТнинг Жаҳон туристик ташкилоти томонидан қабул қилинган таснифлашдан фойдаланади. Таъкидланишича, Туркия ва Грузияда ҳам сайёҳлар шундай усулда ҳисобланади.
Оморов Қирғизистонга илк 9 ой ичида келган умумий сайёҳларнинг деярли ярми, яъни 2,5 млн нафари Ўзбекистондан ташриф буюрганига алоҳида эътибор қаратган. Ваҳоланки, 2017 йилда Қирғизистонга 379 минг ўзбекистонлик ташриф буюрган.
Мутахассиснинг таъкидлашича, шу тариқа Ўзбекистон фуқаролари бу борада Қирғизистонга яқин ва узоқ хорижий давлатлардан келувчи сайёҳларни анча ортда қолдирганлар.
Маълум қилинишича, 2017 йилда Қирғизистонга 2,5 млн хорижий сайёҳ ташриф буюрган.
Жаҳон туристик ташкилоти 2017 йил якунларига кўра Қирғизистонни яқин орада мамлакатга келувчи сайёҳлар оқими кескин ошадиган етакчи 10 давлат қаторига киритган.
Тавсия этамиз
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Ҳусанов нега ўйнамаяпти?
Спорт | 10:00 / 01.05.2025
Орзу-ҳавас ниқобини кийган кимўзарга ўйнаш: ҳукумат тўйларни тартибга сола оладими?
Ўзбекистон | 17:00 / 30.04.2025
No Partey, no party. «Арсенал» нега ютқазди?
Спорт | 13:50 / 30.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Исроил қамоқхоналарида минглаб фаластинлик маҳкумлар ўляпти - Абдулла ал-Зегарий
Жаҳон | 07:56
-
Эронда қум бўронлари сабаб 800 дан ортиқ одам шифохоналарга мурожаат қилди
Жаҳон | 04:48
-
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
Жаҳон | 00:12
-
Техас аҳолиси SpaceX шаҳрини ташкил этишни ёқлаб овоз берди
Жаҳон | 23:30 / 04.05.2025
Мавзуга оид

21:02 / 29.04.2025
Қирғизистонда урушга ёллашда айбланган “Рус уйи” ходими ҳибсдан қўйиб юборилди

17:57 / 29.04.2025
Уч мамлакатнинг аҳиллиги тимсоли — “Дўстлик” стеласидан репортаж

17:12 / 29.04.2025
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўл туннели қурилиши бошланди

16:52 / 29.04.2025