Ўзбекистон | 17:46 / 23.04.2018
4188
2 дақиқада ўқилади
Реклама

“Ўзсаноатқурилишбанк” Thomson Reuters компанияси томонидан FX  Trading соҳасидаги энг фаол банк деб топилди

Жорий йил 19 апрель куни мамлакатимизда банклараро бозорининг ривожланиши доирасида Thomson Reuters компанияси томонидан “Либерализация: Ўзбекистон Республикаси молия бозори иштирокчилари учун янги имкониятлар” мавзусида ички пул ва валюта бозорларига бағишланган конференцияси ўтказилди.

Мазкур конференцияда АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” “Ўзбекистонда FX  Trading соҳасидаги энг фаол банк” совринини қўлга киритди.

Фото: Ўзсаноатқурилишбанк

Thomson Reuters компаниясининг мазкур платформалари “Ўзсаноатқурилишбанк” тизимида республика банклари орасида биринчилардан бўлиб 1999 йил жорий қилинган.

АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” республика молия тизимининг асосий иштирокчиларидан бири сифатида жаҳон молия бозорида ишончли ҳамкор мақомини сақлаб келмоқда.

Ҳозирги кунда банк ўз мижозлари ва ҳамкор банкларга дилинг амалиётлари соҳасида қуйидаги кенг миқёсдаги хизматларни тақдим қилиб келмоқда:

- Банк ва мижозларнинг валюта маблағларини депозитларга жалб қилиш ва жойлаштириш;

- USD, EUR, JPY, GBP, RUB, CHF сингари дунёнинг асосий валюталари билан СПОТ, ФОРВАРД, ФЬЮЧЕРС, ОПЦИОН, СВОП каби операцияларини амалга ошириш;

- Жаҳоннинг асосий валюталари билан банкнот операцияларини амалга ошириш (Banknotes Trading);

- Жаҳон бозорларидаги молиявий тебранишлар, валюта курсларининг ўзгаришлари тенденциялари, товар ва хизматларнинг жорий нархлари ҳақида тезкор ва аниқ ахборот бериш;

“Ўзсаноатқурилишбанк” тизимида барча дилинг амалиётлари Буюк Британиянинг Thomson Reuters компанияси платформаларида амалга оширилади.

Мавзуга оид