Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский: «Саудия Арабистонида Украинани қизиқтирадиган нарса бор»
Фото: Украина президенти матбуот хизмати
26 март куни Саудия Арабистонига келган Украина президенти Володимир Зеленский икки мамлакат мудофаа вазирликларининг мудофаа соҳасидаги ҳамкорлиги тўғрисидаги ҳужжат имзоланганини маълум қилди.
«Биз ўз тажрибамиз ва тизимимизни Саудия Арабистони билан баҳам кўришга ва инсонлар ҳаётини ҳимоя қилишни кучайтириш бўйича ҳамкорлик қилишга тайёрмиз», – деган Зеленский ва Украина беш йилдирки Россия ракета ва дронлари ҳужумини қайтариш билан шуғулланиб келишини эслатган.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, у валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон Ол Сауд билан Яқин Шарқдаги вазият, «Эрон режимига Россиянинг ёрдами», ёқилғи бозорларидаги вазият ва эҳтимолий энергетика ҳамкорлигини муҳокама қилган.
«Саудия Арабистонида Украинани қизиқтирадиган нарса бор. Бу икки томонга ҳам фойдали ҳамкорлик бўлиши мумкин», – деб ҳисоблайди Украина президенти.
АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши уруши бошланганидан буён Украина Эрон дронларига қарши курашда ўз ёрдамини таклиф этиб келмоқда.