00:40 / 26.02.2021
7766

Дунёда коронавирус қурбонлари сони 2,5 миллиондан ошди

Фото: AP

Жонс Ҳопкинс университети берган маълумотларга кўра, дунёда коронавирусдан вафот этганлар сони 2 500 770 кишига етди.

Ўлим сони бўйича биринчи ўринда АҚШ (506 232), иккинчи ўринда Бразилия (249 957), учинчи ўринда Мексика (182 815) туради. Ундан кейин Ҳиндистон, Буюк Британия, Италия, Франция ва Россия.

Умумий қилиб олганда дунёда 112,6 млн киши коронавирусни юқтирган.

Аввалроқ Pfizer ва BioNTech коронавирусга қарши вакцинанинг учинчи дозасини синовдан ўтказиши ҳақида хабар берилган эди.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top