Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ислоҳияда бир кун: бир аёл вайроналар остидан тирик олиб чиқилган
Kun.uz мухбири Сардорбек Усмоний Туркиянинг зизиладан зарар кўрган Ислоҳия шаҳрида бўлиб турибди.
Ғозиантеп вилоятидаги Ислоҳия шаҳри ҳам бир ҳафта муқаддам рўй берган мудҳиш зилзилалардан жиддий зарар кўрган шаҳарлардан бири бўлиб турибди. Вайрон бўлган бинолар, вайроналар остида қурбон бўлганлар ҳам бор.
Маҳаллий аҳоли чодирларда яшаб, кўчада олов ёқиб исинмоқда. Уларга волонтёрлар тарафидан иссиқ овқат, бошқа озиқ-овқатлар, кийим кечак ва ёпинғичлар тарқатилмоқда.
Қайд этиб ўтиш керак, Туркиядаги ҳалокат зонасида афтершок деб аталувчи такрорий зилзилалар тез-тез рўй бериб турибди. Магнитудаси 4 баллдан зиёд бўлган зилзилалар кунига 12-14 мартагача қайталанмоқда. Kun.uz мухбирининг хабар беришича, сезиларли зилзила Ислоҳияда кеча тунда ҳам рўй берган.
Kun.uz мухбири эртага зилзила ўчоқларидан бири бўлган Қаҳрамонмараш шаҳридан репортажлар уюштиради.
Мавзуга оид
10:51 / 14.01.2026
Турк фармкомпаниялари Ўзбекистон бозорига кириш бўйича музокара бошлади
02:08 / 12.01.2026
Оилада камида уч нафар фарзанд бўлиши керак – Эрдўған
14:59 / 09.01.2026
Қора денгизда дрон зарбаси оқибатида Elbus танкери шикастланди
20:24 / 05.01.2026