Ўзбекистон | 14:06 / 25.12.2018
14067
2 дақиқада ўқилади

Юридик шахс мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси солиқ солинадиган базанинг 2 фоизи миқдорида белгиланди 

Фото: Fotolia

Ўзбекистон Республикаси президенти “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2019 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси қуйидаги мазмундаги 269-1-модда билан тўлдирилди:

«269-1-модда. Солиқ ставкаси

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси солиқ солинадиган базанинг 2 фоизи миқдорида белгиланади.

Норматив муддатларда белгиланмаган жиҳозлар ва норматив муддатда тугалланмаган қурилиш объектларига мол-мулк солиғи, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, икки карра оширилган ставкада тўланади. 

Норматив муддатда тугалланмаган қурилиш объектлари, бўш турган бинолар, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар бўйича, шунингдек фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари бўйича юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ушбу майдонлардан самарасиз фойдаланилаётганлиги юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чиқарилган хулоса асосида, оширилган ставкалар бўйича тўланади».

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид