Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда ЛГБТ тарғиботини тақиқловчи қонун имзоланди
Қонун ноанъанавий жинсий муносабатларни тарғиб қилишни назарда тутувчи ноқонуний контентни тарқатиш учун тахминан 140 доллар жарима солинишини назарда тутади. Такроран қоидабузарлик учун жарима икки баравар кўпайтирилади ёки қоидабузарга нисбатан 10 суткагача маъмурий қамоқ жазоси қўлланади.
Фото: akorda.kz
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ОАВ, телекоммуникация тармоқлари ва онлайн платформаларда ЛГБТ тарғиботи ва педофилияни тақиқлашни назарда тутувчи қонунни имзолади, деб хабар берди Оқўрда.
«Болаларни уларнинг соғлиғи ва ривожланишига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш мақсадида қонунда жамоат жойларида, шунингдек, оммавий ахборот воситалари, телекоммуникация тармоқлари ва онлайн платформалардан фойдаланган ҳолда педофилия ва ноанъанавий жинсий ориентацияни тарғиб қилувчи ахборотни жойлаштиришни чеклаш бўйича нормалар назарда тутилган», дейилади Сенатнинг ижтимоий-маданий ривожланиш ва фан масалалари қўмитаси хулосасида.
Ҳужжат билан Меҳнат кодексига ҳамда 12 та қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Қозоғистон маданият ва ахборот вазири ўринбосари Евгений Кочетов аввалроқ қабул қилинган қонун ноанъанавий жинсий муносабатларни тарғиб қилишни назарда тутувчи ноқонуний контентни тарқатиш учун тахминан 140 доллар жарима солиниши мумкинлигини маълум қилган эди. Такроран қоидабузарлик учун жарима икки баравар кўпайтирилади ёки қоидабузарга нисбатан 10 суткагача маъмурий қамоқ жазоси қўлланади.
Шунингдек, Кочетовнинг аниқлик киритишича, тарғибот деганда «айнан ижобий баҳо бериш» тушунилади.
18 декабр куни Сенатда сўзга чиққан Қозоғистон адлия вазири ўринбосари Бўтагўз Жакселекова жорий этилаётган тақиқ халқаро қонунчиликни бузмаслигини айтди. Унинг сўзларига кўра, у фақат ЛГБТ оммавий тарғиботига таъсир қилади.
Мавзуга оид
20:04 / 29.12.2025
Қозоғистонда Нурсултон Назарбоевнинг хорижга чиқишини чеклаш таклиф этилди
12:13 / 28.12.2025
Ақтўбедаги ҳалокатлар: сабаблар нима?
23:27 / 27.12.2025
Қозоғистон тоғларида уч кишининг жасади топилди
12:53 / 27.12.2025