Канада бош вазири кутилмаганда Украинага борди
Канада бош вазири Жастин Трюдо Украинага борди. Трюдо Украинага боришни режалаштираётгани ҳақида гапирмаганди. У олдинроқ Жо Байден билан Украина масаласини муҳокама қилган.

Трюдо Киев яқинидаги Ирпен шаҳрига борган. Унинг ташрифи ҳақида ҳам аввало Ирпен мэри Олександр Маркушин хабар берди. Мэрнинг айтишича, Трюдо уруш даҳшатини ўз кўзи билан кўриш учун Украинага борганини айтган. Канада етакчиси кўрганларидан ҳайратга тушган. Маркушин Канададаги украин диаспоралари Ирпенни қайта тиклашда иштирок этишига умид билдирган. Кун якунида Трюдо Украина президенти Володимир Зеленский билан учрашган.

Трюдонинг Украинага бориши режалари ҳақида айтилмаган эди. Ташриф тафсилотлари ҳақида Канада бош вазири расмий сайтида ҳозирча хабар берилмаган, суратлар ҳам йўқ. Шунчаки Трюдо Украинада бўлгани икки сатрда айтиб ўтилган. Катта эҳтимол билан Трюдо «Катта еттилик» давлатлари онлайн йиғилишида ҳам Киевда туриб иштирок этган.
Канада бош вазири Украинага боришидан олдинроқ АҚШ президенти Жо Байден билан телефон суҳбатини ўтказган ва Украинадаги ҳолатни муҳокама қилган эди.
8 май куни АҚШ президенти Жо Байденнинг рафиқаси Жилл Байден ҳам Украинага борди.

АҚШ биринчи хоними Ужгородда Украина президенти Володимир Зеленскийнинг хотини Елена Зеленская билан учрашган. Бу ташриф ҳақида ҳам анонс берилмаган эди. 7 май куни Жилл Байден Руминия ҳамда Словакияда украиналик қочоқлар билан учрашганди.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ Халқаро космик станцияни молиялаштиришни қисқартиради
Жаҳон | 23:59 / 03.05.2025
-
Гибрид электромобилларни олиб киришда экологик сертификат олиш талаби қўйилди
Иқтисодиёт | 23:20 / 03.05.2025
-
Энергетикада янги нархлар, хусусий ОТМга талаблар ва урушга ёлланган ўзбеклар — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:51 / 03.05.2025
-
Швеция мигрантларга ватанига қайтиши учун 32 минг евро тўлайди
Жаҳон | 22:46 / 03.05.2025
Мавзуга оид

10:13 / 29.04.2025
Канададаги парламент сайловларида либераллар ғалаба қозонди

17:10 / 27.04.2025
Канадада автомобил одамларни босиб кетди. Қурбонлар бор

18:21 / 03.04.2025
АҚШ Сенати Канада товарларига божларни бекор қилиш учун овоз берди

08:50 / 03.04.2025