Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский Россияга зарба бериш масофаси узайганини маълум қилди
Президент сўзларига кўра, Украина «тўғри чизиқ бўйлаб 1500 километрдан ортиқ масофадаги» Россия объектларига зарба бермоқда.
Украина «ҳарбий салоҳиятини чеклаш» мақсадида Россия ҳудудига зарба бериш масофасини оширди. Бу ҳақда Украина президенти Володимир Зеленский Украина Хавфсизлик хизмати раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи генерал-майор Евгений Хмаранинг маърузасидан сўнг маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Украина «тўғри чизиқ бўйлаб 1500 километрдан ортиқ масофада» Россия объектларига зарба бермоқда.
Президентнинг айтишича, ҳар бир бундай ҳужум «Россия ҳарбий саноати, логистика ва нефть экспорти имкониятларини пасайтиради».
«Дипломатияга ўтиш вақти келди ва бу сигнални Москва эшитиши керак», деб хулоса қилди Украина раҳбари.
Мавзуга оид
10:25
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
08:45
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
20:04 / 08.06.2026
Киевга Зеленский билан учрашувга борган россиялик тадбиркор Роман Абрамович бўлиб чиқди
10:25 / 08.06.2026