Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ёш оилалар учун уй-жой субсидиясини олиш осонлашади
30 ёшдан ошмаган фуқаролар уй-жой учун субсидия олишда ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим шахсларга тенглаштирилди. Субсидия аризаларини кўриб чиқишдаги бюрократия қисқармоқда.
Фото: Kun.uz
Ҳукумат қарори билан, уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш тартиби соддалаштирилмоқда.
Субсидия ажратиладиган талабгорларни танлайдиган комиссия таркиби қисқартирилди. Комиссиядан Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи ва туман (шахар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори чиқарилди.
Cубсидия олиш учун аризани аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари, Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимлари ва туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан кўриб чиқиш (баҳолаш) тартиби бекор қилинади. Бунда мазкур ташкилотларнинг маълумотлари subsidiya.idm.uz дастурий таъминоти орқали автоматик тарзда шакллантирилади.
Шунингдек, қуйидагилар ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим шахслар тоифасига киритилади:
- ёш оилалар, шу жумладан, 30 ёшдан ошмаган фуқаролар;
- олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассислар ва (ёки) тиббиёт ходимлари.
Шу билан бирга, ипотека кредити ажратишда қарз олувчиларга қарз юкининг энг юқори чегараси ҳамда субсидия олиш учун бир календар йилда икки марта ариза бериш бўйича белгиланган чекловлар бекор қилинмоқда.
2022 йил дастури доирасида субсидия ажратиш тўғрисида хабарнома олган фуқароларга ипотека кредити тўлов лаёқати ва бошқа шахсларни жалб қилиш ҳуқуқидан келиб чиқиб, тегишли ҳудуд учун белгиланган ипотека кредитининг энг кўп миқдоригача ажратилади.
Аввалроқ, “коробка” уйлар учун субсидия ажратишга рухсат берилганди.
Шунингдек, 2023 йил 1 январдан уй-жой учун субсидия берилган фуқаролар ипотека кредитлари ва уларнинг фоизлари учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари даромад солиғига тортилмайди.
Мавзуга оид
09:18 / 15.01.2026
Кўп квартирали уйларни қабул қилиш тартиби кучайтирилади
11:42 / 03.01.2026
Кўп хонадонли уй-жойлар майдони босқичма-босқич оширилади
16:45 / 02.01.2026
Ҳар йили камида 140 минг хонадонли уй-жой барпо этилади
13:47 / 31.12.2025