Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда мактабларга ҳужум қилиш учун болаларни шуғуллантирган гуруҳ ҳибсга олинди
Фото: David Goldman/AP
АҚШнинг Нью-Мексико штатида Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) ходимлари Қўшма Штатлардаги мактабларга ҳужумлар қилишга тайёргарлик кўришда гумон қилинган беш нафар шахсни ҳибсга олди. Бу ҳақда Американинг Fox News телеканали хабар бермоқда.
Шунингдек, ушбу шахслар қўлга олинган ҳудудда уч ёшли боланинг жасад қолдиқлари топилган. Қўлга олинганлардан бири унинг отаси ёки онаси бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
Америка разведка хизматлари маълумотига кўра, қўлга олинган шахслар Америка мактабларида отишма содир этиши мақсадида болаларни шуғуллантирган. Таъкидланишича, гумонланувчилар болаларга ўқотар қуроллардан фойдаланиш ва тактика асосларини ўргатишган.
Маълум бўлишича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари уйнинг ҳовлисида 11 нафар болани топишган, улар қўлга олинган шахсларнинг фарзандлари бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
10:00 / 25.12.2025
Макрон ЕИ қонуни сабаб киритилган АҚШ санкцияларини қоралади
22:54 / 24.12.2025
Россия Украина бўйича 20 банддан иборат тинчлик режасини рад этди
15:25 / 24.12.2025
1 январдан АҚШ фуқаролари Ўзбекистонга 30 кунга визасиз кириши мумкин бўлади
09:40 / 24.12.2025